Трамп ёки Байден: ҳайвонлар АҚШдаги сайлов натижаларини башорат қилишди

Oбуна бўлиш
АҚШда бўлажак президент сайловлари олдидан “ҳиссиётлар жунбушга келган” бир пайтда экспертлар ким АҚШнинг 46-президенти бўлишини башорат қилишмоқда. Ҳайвонлар ҳам бундан мустасно эмас.

Россиянинг Красноярск шаҳридаги ҳайвонот боғида Оқ уйнинг кейинги раҳбарига овоз бериш жараёни бўлиб ўтди.

Ҳайвонларга бўлажак АҚШ президентини танлаш имконияти берилди.

Бунинг учун йиртқичлар олдига икки номзод – Дональд Трамп (республикачи) ва Жо Байден (демократ) акс этган иккитадан тарвуз келтиришди. Сўнгра уларнинг қайси бирини танлашига қараб, сайлов натижалари борасида башорат қилинди.

Албатта, бу ҳазил тариқасида овоз бериш жараёнини олдиндан билишнинг усули. 3 ноябрь куни АҚШда ким президент этиб сайланиши фуқароларнинг сайловда фаол иштирок этиши ва номзодларнинг “сюрпризларига” боғлиқ. Шундай экан олдиндан ҳеч нарса деб бўлмайди.

Ҳайвонларнинг қандай овоз берганини видеомизда томоша қилинг!

Янгиликлар лентаси
0