Катта метеорит қулаши оқибатида ёнғин содир бўлди - видео

447
(Янгиланган 16:22 09.11.2020)
Ливаннинг Аккар провинциясида катта метеоритнинг ерга қулаши акс этган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Маҳаллий ОАВлар бу ҳодиса Аль-Талиль аҳоли пункти яқинида рўй бергани ҳақида хабар қилди.

Самовий жисм плантацияга қулаши оқибатида катта ёнғин содир бўлди.

447

Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда - видео

0
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси аҳолиси тинч ҳаётга қайтмоқда. Бунда уларга Россия тинчликпарвар кучлари ва Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг мутахассислари ёрдам бермоқда.

Муҳандислик қўшинлари йўлларни тозалашда ва транспорт ҳаракатини тиклашда ёрдам беришмоқда, сапёрлар аввалги уруш зонасини портловчи моддаларда тозалашда давом этмоқда. Қутқарувчилар махсус техника, қурилиш материаллари ва гуманитар ёрдамни етказиб бермоқда.

Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда – бу ҳақда видеомизда.

0

Шомуродовнинг Италиядаги биринчи ва супер голи - видео

195
(Янгиланган 13:32 01.12.2020)
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 9-туридан ўрин олган “Женоа” – “Парма” баҳсида ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ўзининг илк голини уришга муваффақ бўлди.

Ушбу баҳсда Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди ва 50-дақиқада А Сериядаги дебют голини урди. Шу тариқа Шомуродов Италия чемпионатида гол урган илк ўзбекистонлик футболчига айланди.

Аввалроқ Элдор Италия Кубоги 1/16 финали доирасида “Сампдория”га қарши ўйинда голли узатма амалга оширган эди.

195
Теглар:
футбол, Италия, Элдор Шомуродов