Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғга етиб келди - видео

828
(Янгиланган 19:44 10.11.2020)
Россиянинг 1960 нафар аскар, 90 та бронетранспортер ва 380та автомобиллар ва бошқа техникадан иборат тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғга етиб келди.

Россия, Арманистон ва Озарбайжон келишувига кўра, бугун 10 та Ил-76 ҳарбий самолёт ёрдамида Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғга етиб келди. Россия ҳарбийларининг Тоғли Қорабоғга етиб келиш кадрларини РИА Новости тарқатди. 

Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин 3 давлат раҳбарияти 10 ноябр соат 00:00 дан бошлаб Тоғли Қорабоғ ҳудудида барча жанговар ҳаракатларни тўхтатишга келишиб олишган эди.

Шунингдек, шартномага мувофиқ Арманистон 15 ноябрга қадар Озарбайжонга Келбажар туманини, ушбу йилнинг 1 декабрига қадар - Лачин туманини қайтариб бериши керак. Шу билан бир вақтда кенглиги 5 км бўлган Лачин коридори Арманистон ихтиёрида қолади. Ушбу коридор орқали Тоғли Қорабоғ билан алоқа боғланиб турилади. Бу коридор Шуша шаҳри орқали ўтмайди. 

Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғда 5 йил муддатга қолади, кейинчалик ушбу муддат узайтирилиши мумкин. Ушбу шартнома Боку ва Ереван талабига биноан бекор қилиниши мумкин.

828

Қрим сабабли: НАТО Россия армиясини тақиқлашни орзу қилмоқда

147
(Янгиланган 21:32 04.12.2020)
НАТО Қора денгиздаги ҳарбий кучини кўпайтирмоқда, бу Россиянинг ҳаракатларига жавобан амалга оширилмоқда, деб айтди Йенс Столтенберг.

Бироқ, Шимолий Атлантика алянси бош котиби ҳарбий блокнинг кучлари Россия чегаралари яқинида нима қилаётганига аниқлик киритмади.

Сўнгги пайтларда альянснинг Россия чегаралари яқинидаги тажовузкор ҳаракатлари сони сезиларли даражада ошди, шу сабабли Россия ўз хавфсизлигини таъминлашга мажбур бўлмоқда.

147

Тошкент металлургия заводининг очилиш маросими - видео

52
Бугун Тошкентда металлургия заводи ишга тушди. Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон президенти ва қатор хорижий давлатлар вакиллари иштирок этишди

Тошкент металлургия заводининг пайдо бўлиши кўплаб маҳаллий корхоналарга импорт ўрнини босувчи маҳсулот етказиб беришини, уларнинг маҳсулотларининг катта қисмини маҳаллийлаштиришга ёрдам беради.

Ундан ташқари ТМЗда 700та иш ўринлари яратилади, турдош тармоқлар билан бирга эса - 5 мингта иш ўринлари яратилади. корхона шунингдек, энг замонавий ва экологик тоза корхоналарда бири бўлади.

52