Оллоҳнинг совғаси мени қутқарди

973
(Янгиланган 18:12 12.11.2020)
Расм чизиш қобилияти – бу ногирон бўлиб туғилганим учун Оллоҳнинг менга берган совғаси бўлса керак - Шуҳрат Ўринбоев.

Ҳар қандай оғир вазиятда устахонага келаман, бирорта чиройли мусиқани қўйиб, янги расм чизишни бошлайман. Расм яхши чиққан сари кўнглим кўтарилиб бораверади, - дейди Фарғона вилояти Фарғона тумани Чимион посёлкасида истиқомат қилувчи рассом Шуҳрат Ўринбоев. 

Мен барча жанрларда расм чизаман, кўпроқ фалсафий суратлар чизаман, лекин энг қийини бу портрет жанри. Чунки рассом инсоннинг ички дунёсини тушунгандагина расм ўхшайди. Бўлмаса ҳар қанча аниқ чизилса ҳам ўхшамай тураверади.

Ҳозир иккита фарзандим бор. Бири қўл бўлса бири оёқ. Иккаласи ҳам мактабда яхши ўқишади. Уларнинг келажакда ким бўлиб етишишини мен белгилаб бермайман. Ёш авлод ўзи мақсад танласа - ўшанга меҳр қўяди. Мен айтган йўналиш уларга қизиқ бўлмаслиги мумкин. Энг муҳими - ким бўлса ҳам яхши инсон, одамларга фойдаси тегадиган инсон бўлиб етишишини истайман. 

Бугунги кунда Шуҳратнинг орзу ва режалари бир талай. У бир неча хорижий мамлакатларга боришни ва кўргазмалар ўтказишни режалаштирмоқда. Ўзининг Youtube каналида доимий равишда турли видеолар чиқариб туради.  

 

973

Дунё COVID-19 устидан ғалабага эришилгани ҳақида қачон гапира бошлайди ССВ раҳбари фикри

11
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев дунё коронавирус пандемияси устидан ғалаба қозонилгани ҳақида қачон гапиришни бошлаши борасида фикр билдирди.

Вазирнинг сўзларига кўра, ўтган яқин 30-40 йил ичида бундай кенг кўламли пандемия бўлмаганини ҳисобга олган ҳолда ўзини ҳурмат қилувчи ҳеч бир киши бу саволга аниқ жавоб беришни зиммасига олмайди.

Олимлар ва ЖССТ мутахассислари фикрига кўра, 2021 охирига қадар ҳар ҳолда коронавирус ҳолатлари аниқланиб туради. Лекин пандемия жараёни секинлашиб боришига умид қилинмоқда.

“Айтайлик, 2021 йилнинг биринчи чорагида оммавий эмлашни бошлайдиган мамлакатлар бор деб ўйламайман. Ҳойнаҳой бу 2021 йилнинг иккинчи ярмида бўлади. Оммавий эмлаш бошланиши билан эса биз дунё тиббиёт ходимлари босқичма-босқич бунинг устидан ғалабага эришамиз”, - деди ССВ раҳбари Sputnik мухбири билан суҳбатда.

11
Теглар:
Абдуҳаким Хаджибаев \\, коронавирус пандемияси
(0:38 / 4.02Mb / просмотров видео: 636)

Россия ҳарбий госпитали Степанакертга етиб келди

31
(Янгиланган 12:03 30.11.2020)
Ҳарбий шифохонада реанимация бўлими, диагностика лабораторияси, операция хонаси, стоматолог ва офтальмолог кабинетлари билан жиҳозланган, бўлиб у тинч аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

Россия Мудофаа вазирлигининг кўчма ҳарбий госпитали Тоғли Қорабоғнинг Степанакерт шаҳрига етиб келди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Ҳарбий шифохонада таркибида, 122 нафар хизматчилар, 54 та тезхника бирлиги ва 66 тонна материал юклар олиб келинган. Бироз олдин Мудофаа вазирлиги ушбу шифохонада 60га яқин шифокорлар олиб келиниши режалаштирилаётганини хабар қилган эди. 

Ҳарбий шифохонада реанимация бўлими, диагностика лабораторияси, операция хонаси, стоматолог ва офтальмолог кабинетлари билан жиҳозланган, бўлиб у Тоғли қорабоғнинг тинч аҳолисига хизмат кўрсатишга мўлжалланган. 

Айни дамда шифохона 40 нафарга яқин беморларни қабул қилишга тайёр. 

 

31