РФ назорати остида: россиялик тинчликпарвар кучлар Қорабоғ пойтахтига киришди видео

683
Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Игор Конашенковнинг айтишича, Россия тинчликпарвар кучлари тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси пойтахти - Степанакертга кириб келишган.

15-алоҳида мотоўқчи бригадасининг тинчликни сақлаш батальони минтақада ўт очишни тўхтатиш битимига риоя қилинишини назорат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 9 ноябр куни Россия, Арманистон ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.

Янги тартиб 10 ноябр куни москва вақти билан 00.00да амал қилишни бошлади.

Келишувларга мувофиқ, ҳудудларнинг бир қисми (Кельбаджар, Агдам, Газахнинг бир қисми ва Лочин туманлари) Озарбайжон назоратига ўтмоқда.

Шунингдек, Боку ва Ереван ўзаро ҳарбий асир алмашинуви жараёнини бошлашга ҳам рози бўлишди.

Туташув чизиқларида шартларга амал қилиниши устидан назорат олиб бориш учун россиялик тинчликпарварлар жойлаштирилади.

683

Россия ҳарбий денгизчилари чегарани кесиб ўтган АҚШ кемасини тўхтатишди - видео

261
(Янгиланган 17:30 26.11.2020)
АҚШ ҳарбий кемаси “John McCain” Россия чегарасини кесиб ўтди. Тинч океан флотининг "Адмирал Виноградов" катта кемаси Буюк Пётр кўрфазида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг "John McCain" эсминеци томонидан РФ давлат чегарасини бузганлик ҳолатини қайд этди.

АҚШ кемаси чизиқдан икки километр нарига ўтиб кетди.

"Адмирал Виноградов" хорижий кемани халқаро алоқа канали орқали бундай ҳаракатларни амалга ошириш мумкин эмаслиги тўғрисида огоҳлантирди. Шунингдек, Россия ҳарбийлари АҚШ кемасини ҳайдаш учун таран маневридан фойдаланишлари мумкинлиги айтилди. Шундан сўнг "John McCain" кемаси нейтрал сувга қайтиб кетди.

261

Россия Қозоғистондаги полигонда янги ракетани синовдан ўтказди

200
(Янгиланган 14:25 26.11.2020)
Ракета синовлари Қозоғистондаги “Сари-Шаган” полигонида ўтказилди. Россия Мудофаа вазирлиги бу ҳақда видео лавҳа тақдим этди.

"Янги ракетага қарши ракета ўз хусусиятларини ишончли тасдиқлади, жанговар экипаж шартли нишонга белгиланган аниқлик билан зарба бериб, вазифани муваффақиятли бажарди", - дейилган Мудофаа вазирлиги хабарида.

Сўнгги марта октябр ойининг охирида айнан шу полигонда янги қурол синовидан ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. Бунгача, 2019 йилда ва 2017-2018 йилларда ракета учирилганди.

200
Доллары США

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори йирик фирибгарликка қўл урди

50
Директор фуқаролардан бирини юқори лавозимдаги танишлари орқали Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиш учун 30 минг доллар "рағбат" сўраган

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўтказилган тезкор тадбир давомида фирибгарлик устида ушланди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, гап Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.А. ҳақида бормоқда.

У фуқаро Ш.А.нинг турмуш ўртоғини Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиб бериш эвазига 30 000 АҚШ доллар талаб қилган.

У бу ишни юқори лавозимдаги танишлари орқали бажармоқчи бўлган.

Пулнинг учдан бир қисмини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

50