Россия Ғарбга қарши жавоб санкцияларини қўллади - буёғи нима бўлади

986
(Янгиланган 18:03 14.11.2020)
Россия Федерацияси мухолифатчи Алексей Навальний билан боғлиқ вазият туфайли Германия ва Францияга қарши санкцияларни қўллади

Янги чекловлар иккала давлат етакчилари аппаратларининг раҳбар ходимларига бевосита таъсир қилади. Бу ҳақда РФ тИВ раҳбари Сергей Лавров маълум қилди.

Унинг айтишича, Навальний билан боғлиқ воқеада Берлин қарори билан боғлиқ бўлган "жиддий нотушунмовчилик учун асос бор". Булар халқаро мажбуриятларга мувофиқ келмайди.

Эслатиб ўтамиз. ЕИ олти нафар россиялик ва битта муассаса - давлат органик кимё ва технология илмий-тадқиқот институтига қарши иқтисодий чекловларни киритган эди.

Буларнинг боиси гўёки Навальнийнинг заҳарланиши билан боғлиқ.

Немис ҳукумати таъкидига кўра, мухолифатчини "Новичок" гуруҳига мансуб бўлган заҳарли субстанция билан заҳарлашган, аммо шу билан бирга улар бу таъкидни исботлаш учун бирорта далил тақдим этишмаган.

Москвада ушбу айбловлар рад этиб келинмоқда.

986

Россия ҳарбий денгизчилари чегарани кесиб ўтган АҚШ кемасини тўхтатишди - видео

212
(Янгиланган 17:30 26.11.2020)
АҚШ ҳарбий кемаси “John McCain” Россия чегарасини кесиб ўтди. Тинч океан флотининг "Адмирал Виноградов" катта кемаси Буюк Пётр кўрфазида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг "John McCain" эсминеци томонидан РФ давлат чегарасини бузганлик ҳолатини қайд этди.

АҚШ кемаси чизиқдан икки километр нарига ўтиб кетди.

"Адмирал Виноградов" хорижий кемани халқаро алоқа канали орқали бундай ҳаракатларни амалга ошириш мумкин эмаслиги тўғрисида огоҳлантирди. Шунингдек, Россия ҳарбийлари АҚШ кемасини ҳайдаш учун таран маневридан фойдаланишлари мумкинлиги айтилди. Шундан сўнг "John McCain" кемаси нейтрал сувга қайтиб кетди.

212

Россия Қозоғистондаги полигонда янги ракетани синовдан ўтказди

183
(Янгиланган 14:25 26.11.2020)
Ракета синовлари Қозоғистондаги “Сари-Шаган” полигонида ўтказилди. Россия Мудофаа вазирлиги бу ҳақда видео лавҳа тақдим этди.

"Янги ракетага қарши ракета ўз хусусиятларини ишончли тасдиқлади, жанговар экипаж шартли нишонга белгиланган аниқлик билан зарба бериб, вазифани муваффақиятли бажарди", - дейилган Мудофаа вазирлиги хабарида.

Сўнгги марта октябр ойининг охирида айнан шу полигонда янги қурол синовидан ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. Бунгача, 2019 йилда ва 2017-2018 йилларда ракета учирилганди.

183
Трубоукладочное судно Солитэр

“Шимолий оқим 2” учун ҳал қилувчи жанг бошланди

52
(Янгиланган 20:04 26.11.2020)
Вашингтон Европа компанияларига қўнғироқ қилиб, вақт борида лойиҳадан чиқиб олинглар, янги йилдан сўнг санкция остида қоласизлар. Бу лойиҳа барибир амалга ошмайди, деб шантаж қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik, Наталья Дембинская. Байден ҳали ОҚ уйга келмасдан туриб, америка раҳбарияти “Шимолий оқим – 2” лойиҳасида иштирок этаётган Европа компанияларига қўнғироқ қила бошлади. Улар компанияларни 2021 йилнинг январида кучга кирадиган АҚШ санкциялар ҳақида огоҳлантириб, шунга қадар лойиҳадан чиқишни талаб қилишмоқда.

Немислан бундан жуда норози: улар ушбу санкцияларни шу вақтгача қўлланилган санкциялар орасида энг қаттиққўли деб аташди. Уларни бугунга қадар ушбу газ қувурига ўта салбий муносабатда бўлган демократ – Жо Байден амалга ошириши керак. Янги АҚШ президенти “Шимолий оқим-2”ни тўхтатиб қола оладими?

Дастлабки безовталик

Январда Трамп томонидан имзоланган ҳужжатлар кучга кириши керак. Унга кўра, Россия газқувури лойиҳасига бир миллион доллардан ортиқ сармоя киритган компаниялар санкциялар остига тушади. Ушбу чеклов логистика билан шуғулланувчи компанияларга ҳам тегишли бўлади.

“Газпром” таъкидлашига кўра “Шимолий оқим-2” санкциялар эълон қилинишидан олдин сармояларни олган эди. Александр Медведев айтишига кўра Engie, OMV, Shell, Uniper ва Wintershall компаниялари сармояларни киритиб бўлган ва маблағлар керакли мақсадларга йўналтирилган. Германиянинг ВUniper компанияси эса хавфсиз ёнилғи етказиб бериш тизими учун лойиҳанинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, уни қўллаб-қувватлашини эълон қилди.

Вашингтон бўлса жон-жаҳди билан уни тўхтатиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Германиянинг энг йирик ОАВи DPA Оқ уйдаги манбаага асосан хабар қилишига кўра, америкаликлар лойиҳа иштирокчилиарига “огоҳлантириш” мақсадида қўнғироқ қилишни бошлаган. 

“АҚШ Европа компанияларига қарши санкциялар киритишни истамайди. Биз уларни огоҳлантириш учун қўнғироқ қилиб лойиҳалан чиқиш учун вақт бераяпмиз. Бу қувур ишга тушмайди” – дейишмоқда америкаликлар.

Бундай тактика АҚШ учун одатга айланган. Биринчи санкциялар киритилиши биланоқ Швейцариянинг Allseas қувур ётқизувчи кемали лойиҳани тарк этган эди. Лекин Россиянинг ўз қувур ётқизувчи кемалари бўлгани сабабли айни дамда қурилиш деярли тугатилган.

Германия эса АҚШ пўписаларини умуман тушунишмаяпти. “Ахир иттифоқчилар орасида бундай ёндашув мутлақ бўлмаслиги керак. <…> АҚШ ўз ҳудудидан ташқарида қўллаётган санкциялари – бу йўл қўйиб бўлмайдиган даражада халқаро ҳуқуққа аралашиш демакдир”, - деди Германия шарқий иқтисодиёт қўмитаси раҳбари Оливер Хермес.

Немислар саросимада

Вашингтондан қилинган қўнғироқлар немислар хавотирини янада кучайтирди: Ҳукумат алмашганидан сўнг ҳам АҚШ муносабатининг ўзгаришига умид қилишнинг фойдаси йўқ. Яқин ойлар ичида Байден “санкцияларни янада кучайтиришни режалаштирмоқда”. Бу дегани Германия 3 миллиард евро сармоя киритган “Шимолий оқим-2” лойиҳаси - муталқ гўрга кўмилади дегани”, - деб ёзади Bild нашри.

АҚШ ҳатто лойиҳада иштирок этган сертификат берувчи ва суғурта компанияларини ҳам жазолаш истаги айниқса таажубли. Байден деярли тайёр бўлган “Шимолий оқим-2” лойиҳасини йўқ қилишга тайёр, деб ёзади нашр.

Янги санкциялар Конгресс томонидан маъқулланган ва 2021 йил давлат бюджетига ҳам киритилган. Олдинги санкцияларни, ҳеч ким, албатта бекор қилмайди.

“Натижада суғурта компаниялари қувурни қуриб битказишда кўрилган зарарни қоплай олмайди, сертификатловчи корхоналар эса – ишга туширишдан олдин қувурнинг ишончлилигини текшира олмайди. Трамп бунга улгурмаса, Байден буни амалга оширади”, - деб ҳисоблайди мустақил саноат эксперти ва иқтисодчи Леонид Хазанов.

Дастлаб ўз уйини тартибга келтириш керак

Европаликлар босими кучайиб бораётган ва Оқ уй тўғридан-тўғри шантажга ўтган бўлса-да, барча ҳам ваҳимага тушиб қолгани йўқ.

“Америка саноати Европа бозорига муҳтож. Вашингтоннинг Шимолий оқимга кўрсатаётган ушбу қаршилиги Европа Иттифоқи ёки унинг алоҳида аъзолари томонидан ҳам жавоб санкциялари киритилишига олиб келиши мумкин. Иккинчидан америкаликлар НАТО бўйича сиёсий иттифоқдошларини йўқотишлари ҳам мумкин” – дейди Хазанов.  

Яна бир нарса: Байден биринчи навбатда ички муаммоларни ҳал қилиши керак бўлади. Бунга анча вақт кетиши мумкин. Америка иқтисодининг аҳволи ҳам оғир. Иккинчи кварталда ЯИМ мисли кўрилмаган 33% га тушиб кетди. Иқтисодчилар бундай хавфли пасайиш Буюк депрессия вақтидан буён бўлмаган эди, дейишмоқда.

Янги ҳукумат келганидан сўнг, доллар босиб чиқарувчи машинкани ишга солмасдан илож йўқ  - ахир кичик ва ўрта бизнесга ёрдам учун 2,5 триллион доллар ажратиш керак. Бу эса ўз навбатида долларнинг еврога нисбатан 10% пасайишига олиб келади. Бундай вазиятда Байден маъмурияти “Шимолий оқим-2”  билан шуғулланишга вақт топиши амримаҳол.

Кўмишга ҳали эрта

Объектив ва иқтисодий факторларни ҳам ҳеч ким бекор қилгани йўқ: Россия газига талаб ҳали ҳам жуда юқори, кузда Европа газ бозорида нархлар ўсиши буни яна бир бор тасдиқлади.

“Россияда газ қазиб олиш август ойидан буёш ошиб келмоқда. Октябрда деярли 63 миллиар метр куб ёнилғи қазиб олинди. Бу сентябрдагидан 13%га кўп. Демак хорижда талаб ошмоқда", — дейди "Альпари" таҳлилий маркази раҳбари ўринбосари Наталья Мильчакова.

“Газпром” учун Байденнинг “яшил” энергетика сиёсати ҳам зарарли бўлиши мумкин. Демократлар 2035 йилгача экологик тоза энергетикага ўтиш учун 2 триллион доллар  сарфлашни режалаштиришмоқда. 2050 йилда эса улар СО2 чиқинди газлари миқдорини нольга етказмоқчи. Лекин яшил энергетика “Шимолий оқим-2” учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. Ахир ушбу қувур орқали нафақат газ, балким водород ҳам етказиб бериш мумкин. Келажакда Европада водород ёнилғисига талаб жуда катта бўлиши мумкин.

Энг асосийси эса – АҚШ янги маъмуриятига Европа билан жанжаллашиш – умуман керак эмас. Инагурациядан сўнг Байден Европа билан бузилган муносабатларни тиклаши керак бўлади. Биринчи навбатда Германия билан- ахир усиз НАТОни мустаҳкамлашнинг имкони йўқ”, - дейди Мильчакова.

Бугунги кунда АҚШда ҳам янги президент “Шимолий оқим-2”га қарши барча санкциларни оширишига гумон қиладиганлар бор. Виргиния штати собиқ сенатори Ричард Блэк айтишига кўра, Байден бу борада ими-жимида Москва билан келишиб олиши ҳам мумкин. Яъни Вашингтон учун бирор фойда эвазига санкциялардан воз кечиши ҳам мумкин.

52