Яна 20та самолёт Россия тинчликпарвар кучларини Ереванга олиб келди

Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучларининг 15-тинчликпарвар бригадаси Арманистон орқали Тоғли Қорабоғ можароси ҳудудига йўналтирилди.

Россия тинчликпарвар кучлари Ан-124 ва Ил-76 самолётларида Ереван аэродромларига олиб келинди, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги. 

"Россия Ҳаво-космик кучларининг 2та Ан-124 "Руслан" ҳамда 18та Ил-76 самолётлари Ереван аэропортига россиялик тинчликпарвар кучларни олиб келди. Улар Тоғли-Қорабоғ можаро ҳудудидаги тинчликпарвар операцияда иштирок этиш учун йўналтирилган. Самолётлар Ереван аэродромларига қўнишди ва россиялик ҳарбийлар қурол-аслаҳаларни самолётлардан туширишди", - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги 3 кун ичида Россия Тоғли-Қорабоғ ҳудудига ҳам 58 та ҳарбий техника 1960 нафар аскарлар, 90 та бронетранспортер, 380 та ҳарбий автомобил ва бошқа махсус техника етказиб берди. 

Россия ҳарбий контингентининг асосини марказий ҳарбий қўмондонлик таркибига кирувчи 15-алоҳида тинчликпарвар мото-ўқчи бригада ташкил қилади. 

Янгиликлар лентаси
0