Ирландиялик серферлар "вақт капсуласини" топиб олишди

460
(Янгиланган 17:42 16.11.2020)
Россиялик денгизчилар Шимолий Қутбда денгизга улоқтирган капсула 2 йил ичида Ирландия қирғоқларига етиб келди.

Ирландиялик серферлар Конор Макклори ва Софи Карин Гвуидор шаҳарчаси яқинида денгиз қирғоғида "вақт капсуласини" топиб олишди. Капсула ичида эса рус тилида ёзилган қоғозлар ва фотосурат бор эди. 

Маълум бўлишича ушбу капсулани бор йўғи икки йил олдин россиялик денгизчилар "Ғалабанинг 50 йиллиги" номли атом музёрар кемасидан Шимолий Қутб ҳудудида денгизга ташлаган экан. Россиялик денгизчилар уни 50 йилдан сўнг топишга умид қилишган экан. 

Аслида эса, Шимолий Қутбда музар тез эриб кетиши оқибатида капсула 2 йил ичида 4 минг км масофани босиб ўтиб Ирландия қирғоғига етиб келган.

Батафсил видеомизда танишинг. 

 

460

Россияга раҳмат: Тоғли Қорабоғда мактаб ва шифохоналар очилмоқда

86
Степанакертда мактабларда ўқув жараёни қайта тикланди, маҳаллий туғруқхона иши йўлга қўйилди. Айни вақтда ҳудудга 25 мингдан ортиқ қочқин қайтиб келди.

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси пойтахтида тинч ҳаёт қайнамоқда: одамлар ўз уйларига қайтиб келмоқда, дўконлар ишламоқда, жамоат транспорти ҳаракати тикланди, энди қўрқмасдан кўчаларда юриш мумкин.

Бошқа аҳоли пунктларида ҳам фуқаролик инфратузилмасини тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Россия тинчликпарвар кучлари аҳолини иложи борича тезроқ тинч ҳаётга қайтиши бўйича қўлларидан келган барча ишни қилмоқда.

86

Ҳабиб: отамнинг зали ўзбекистонлик ММА жангчилари учун ҳамиша очиқ

105
(Янгиланган 13:53 02.12.2020)
UFC бўйича мутлақ жаҳон чемпиони, таниқли россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентда матбуот анжуманини ўтказди.

Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентдаги матбуот анжуманида  ўзбекистонлик аралаш яккакураш жангчиларининг тайёрланиш даражасига юқори баҳо берди.

“Сизда эркин кураш, дзюдо, кураш мактаблари ҳамиша кучли бўлган, бугун сиз боксда жаҳон етакчиларисиз. Буларнинг барчаси ММА каби спорт турларининг мажмуасидир. Сўнгги уч-тўрт йил ичида бу спорт турида сизларда катта ривожланишни кузатаётганим тасодифий эмас. Бирданига бир неча жангчи профессионал лига, жумладан,  GFCда иштирок этмоқда. Ўйлайманки, жангчиларингизда барча имконият бор ва улар катта натижаларга эришишади”, - деди Нурмагомедов.

Спортчининг сўзларига кўра, ҳар бир жангчининг шаклланишида унинг мураббийи муҳим роль ўйнайди. Ҳабибнинг ўзи отаси Абдулманап Нурмагомедов раҳбарлиги остида жанг сирларини ўрганган ва тарбияланган. У бугунги кунда Ўзбекистонда унвон ва мукофот учун курашишга қодир ҳақиқий профессионалларни тайёрлашга имкон берадиган мустаҳкам мураббийлик гуруҳи шаклланганини таъкидлади.

“Халқаро йиғинлар амалиёти ҳақида тўхталсак, биз фақат мамнун бўламиз. Бошқа шаҳар ва залга келиш, у ерда икки-уч ҳафта машғулот ўтказиш, янги рақиблар билан учрашиш спортчи учун жуда фойдалидир. Бу маънода отамнинг зали ёш жангчилар, айниқса, ўзбекистонликлар учун ҳамиша очиқ. Республикадан бизга кўплаб кишилар келишади. Сизларни ҳамиша кутиб қоламиз”, - деди UFC чемпиони.

Ҳабиб Нурмагомедов матбуот анжуман давомида ММАни Олимпиадага киритиш унинг кейинги икки йиллик асосий вазифаларидан бири эканини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, бу йўналишда аллақачон ишлар олиб борилмоқда.

105
Теглар:
Ўзбекистон, спорт, ММА, Ҳабиб Нурмагомедов
Национальная валюта Узбекистана — сум

Пенсия таъминотига доир қонун лойиҳаси тайёрланди

110
Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритишга доир ҳужжат тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйди.

Лойиҳанинг асосий мақсади - “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” 2020 йил 15 октябрдаги қонунига асосан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунида белгиланган “ногирон” деган атамани “ногиронлиги бўлган шахс” атамасига алмаштириш.

- меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат қобилияти тикланганлиги ёки узрсиз сабабларга кўра қайта кўрикдан ўтишга келмаганлиги оқибатида пенсияси тўхтатиб қўйилиб, беш йилдан муддатдан сўнг шахсни такроран ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганида, амалда бўлган қонунчилик талабларидан келиб чиқиб ногиронлик пенсиясини тайинлаш.

- пенсионернинг вафоти муносабати билан унинг вафот этган ойдаги пенсия пулини оила аъзоларига тўлиқ миқдорда тўлаш.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Давлат бюджетидан ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан йилига 4,4 млрд сўм қўшимча маблағ талаб этилади.

110