Россия вакцинаси: Осиё олишга тайёр, Европа эса мутлақ қарши - сабаб ?

727
(Янгиланган 16:27 18.11.2020)
Еврокомиссия раҳбари Европа компанияси ишлаб чиқарган вакцина сотиб олинишини алоҳида урғу бериб айтди. Россия вакцинаси сотиб олишга қарор қилган Венгрияга эса қаттиқ санкциялар билан пўписа қилинмоқда.

Жанубий Корея, Ҳиндистон, Қозоғистон, Беларус, Хитой, Венгрия, Исроил ва яна бир неча давлатлар Россияда ишлаб чиқарилган "Sputnik V" вакцинасини сотиб олишга ва ўз мамлакатида ишлаб чиқаришга ҳам тайёр. Европа Иттифоқи бўлса - бунга мутлақ қарши. Бунга сабаб нима?

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйн айтишига қараганда Европа давлатлари биринчи навбатда европалик вакцина ишлаб чиқариувчилари томон қараши керак. Хусусан ЕИ Pfizer ва BionTech компаниялари билан шартнома имзолаган.

Еврокоммиссия раҳбари CureVac компанияси билан 405 миллион доза вакцина етказиб беришга шартнома тузилганини айтиб ўтди. Урсула фон дер Ляйн бу Европа компанияси эканига алоҳида урғу берди.

Россия вакцинаси сотиб олишга қарор қилган Венгрияга эса ЕИ қаттиқ санкциялар билан пўписа қилмоқда. Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийяртонинг фикрига кўра, вакцина масаласи ҳаддан ортиқ сиёсийлаштирилган.

727

Россия ҳарбий денгизчилари чегарани кесиб ўтган АҚШ кемасини тўхтатишди - видео

255
(Янгиланган 17:30 26.11.2020)
АҚШ ҳарбий кемаси “John McCain” Россия чегарасини кесиб ўтди. Тинч океан флотининг "Адмирал Виноградов" катта кемаси Буюк Пётр кўрфазида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг "John McCain" эсминеци томонидан РФ давлат чегарасини бузганлик ҳолатини қайд этди.

АҚШ кемаси чизиқдан икки километр нарига ўтиб кетди.

"Адмирал Виноградов" хорижий кемани халқаро алоқа канали орқали бундай ҳаракатларни амалга ошириш мумкин эмаслиги тўғрисида огоҳлантирди. Шунингдек, Россия ҳарбийлари АҚШ кемасини ҳайдаш учун таран маневридан фойдаланишлари мумкинлиги айтилди. Шундан сўнг "John McCain" кемаси нейтрал сувга қайтиб кетди.

255

Россия Қозоғистондаги полигонда янги ракетани синовдан ўтказди

199
(Янгиланган 14:25 26.11.2020)
Ракета синовлари Қозоғистондаги “Сари-Шаган” полигонида ўтказилди. Россия Мудофаа вазирлиги бу ҳақда видео лавҳа тақдим этди.

"Янги ракетага қарши ракета ўз хусусиятларини ишончли тасдиқлади, жанговар экипаж шартли нишонга белгиланган аниқлик билан зарба бериб, вазифани муваффақиятли бажарди", - дейилган Мудофаа вазирлиги хабарида.

Сўнгги марта октябр ойининг охирида айнан шу полигонда янги қурол синовидан ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. Бунгача, 2019 йилда ва 2017-2018 йилларда ракета учирилганди.

199
Доллары США

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори йирик фирибгарликка қўл урди

43
Директор фуқаролардан бирини юқори лавозимдаги танишлари орқали Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиш учун 30 минг доллар "рағбат" сўраган

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўтказилган тезкор тадбир давомида фирибгарлик устида ушланди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, гап Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.А. ҳақида бормоқда.

У фуқаро Ш.А.нинг турмуш ўртоғини Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиб бериш эвазига 30 000 АҚШ доллар талаб қилган.

У бу ишни юқори лавозимдаги танишлари орқали бажармоқчи бўлган.

Пулнинг учдан бир қисмини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

43