Нокаут: Ўзбекистон ва Қирғизистон ММА жангчилари ўртасидаги жанг - видео

771
(Янгиланган 14:33 23.11.2020)
Москвада 15 ноябрь куни навбатдаги “Чемпионлар жанги 16” мусобақаси ўтказилди. Унда 70 кггача вазн тоифасида қирғизистонлик Кудурет Толипов ва ўзбекистонлик Баҳодир Бахрамов куч синашди.

Раунднинг 16 сониясида қирғизистонлик жангчи рақибини нокаутга учратди. "Колизей ММА" ташкилоти ижтимоий тармоқлардаги аккаунтида жанг видеоси жойлаштирилди.

771

Тирноғигача қуролланган: Ҳиндистонда ўқотар пойабзал яратилди

1
Ҳиндистонда душманга қарата ўт очадиган пойабзал намойиш этилди. Ҳарбийларни улар билан таъминлаш таклиф қилинмоқда.

Видеода бир марта ўқланган тўппонча билан жиҳозланган яшил резина этикларни кўриш мумкин. Уни масофадан туриб бошқариш мумкин. Уни қайси ҳолларда қўллаш мумкинлигига ойдинлик киритилмаган.

Эҳтимол, "Болливуд" фильмларида асқотиб қолар.

1

Рақибини “рақсга туширган” Муродов: UFC 257 мусобақасининг ёрқин лаҳзалари

535
Куни кеча Абу-Дабида UFC 257 мусобақаси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов америкалик рақибини ер тишлатди.

Муродов учинчи раундда кучли зарбаси билан америкалик Эндрю Санчесни мувозанатни йўқотиб қўйишига эришди ва кетма-кет зарбалар берди. Ҳакам ушбу вазиятдан сўнг жангни тўхтатди ва ўзбекистонлик жангчининг ғалабасини қайд этди. Шу тариқа, у UFCʼдаги учинчи ғалабасини қўлга киритди.

Шунингдек, UFC 257 доирасидаги мухлислар интиқлик билан кутган жанг ирландиялик Конор Макгрегор ва америкалик Дастин Порье ўртасида бўлиб ўтди.

Биринчи раундда Макгрегор устунлигини намойиш этди. Бироқ иккинчи раундда Порье қулай фурсатни пойлаб, кетма-кет зарбалар билан Конорни чалғитиб қўйди. У америкаликнинг зарбаларидан ерга қулади ва бу унинг спорт фаолиятини илк нокаути бўлди.

Шу тариқа, Порье Конордан қасос олишга муваффақ бўлди. Макгрегор ва Порье 2014 йилда юзма-юз келган эди. Ўшанда Конор америкалик жангчини биринчи раунднинг иккинчи дақиқасида нокаутга учратган эди.

535
Теглар:
ММА, Конор Макгрегор, Маҳмуд Муродов