Сербияга “Спутник V” вакцинасининг биринчи партияси олиб келинди

138
(Янгиланган 11:31 07.12.2020)
Белград шаҳрига коронавирусга қарши Россия вакцинасининг илк 20 дозаси етказилди. Эндиликда мамлакат мутахассислари унинг клиник синовларини бошлашади.

Сербия президенти Александр Вучичнинг сўзларига кўра, клиник синовлар яқин кунларда бошланади. Шундан сўнг мамлакат ундан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг ишлаб чиқарувчидан сотувга чиқариладиган якуний нархини тасдиқлади.

Вакцинанинг нархи иккита компонент учун 1942 рублни (26,1 доллар) ташкил этади. Беш дона икки компонентли тўпламдан иборат қадоқ нархи 9710 рубль атрофида (130,7доллар) бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 4 декабрь куни Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Ўзбекистонга шахсан COVID-19га қарши "Cпутник V" вакцинаси намуналарини олиб келган эди. Намуналар улар синовлардан ўтказилиши учун Ўзбекистон томонига топширилган. Шундан сўнг вакцина рўйхатдан ўтказилади ва Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

138
Теглар:
Сербия, вакцина, коронавирус, Спутник V

Ҳиллари Клинтон Трампни Путин билан алоқаси борликда айблади. Нега?

412
(Янгиланган 18:50 21.01.2021)
АҚШда яна “рус изи” изланмоқда. Бу сафар Капитолийга уюштирилган ҳужумда. Собиқ АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон бунга гўёки Россия алоқадорлиги ҳақида маълум қилди.

Афсоналарга кўра, Дональд Трамп шу куни, яъни 6 январь куни Россия президенти Владимир Путин билан қўнғироқлашган. Ҳиллари Клинтоннинг қўлида далиллари борми? Нега АҚШ яна ўз муаммоларига сиртдан важ қидирмоқда? Нега Трампнинг собиқ рақибини “қасоскор хоним” деб аташди?

Бу ҳақда батафсил видеода.

412
Теглар:
АҚШда президент сайловлари, Владимир Путин, Дональд Трамп, Ҳиллари Клинтон

Янги бургут: Умар Нурмагомедов қозоғистонлик жангчини “ухлатиб қўйди” видео

390
(Янгиланган 12:49 21.01.2021)
Россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси Умар Нурмагомедов Абу-Дабида ўтказилган UFC'даги дебют жангида қозоғистонлик жангчи Сергей Морозов устидан ғалаба қозонди.

У қозоғистонлик жангчини орқасидан бўғиш усули билан "ухлатиб қўйди". Жанг 2-раундда якунланди.

Жангдан сўнг, Умар Ҳабиб ҳам UFCдаги илк ғалабасини худди шу усул билан қўлга киритганини эслади.

"Мен бахтлиман. Тўққиз йил олдин бу йигит (Ҳабиб) ушбу рингга чиққан эди ва биринчи жангини худди шу тарзда якунига етказди. Мен шу усулни такрорлаганимдан жуда хурсандман", - деди спортчи.

390
Теглар:
Қозоғистон, Россия, Абу-Даби, спорт, Ҳабиб Нурмагомедов, UFC
Мавзу бўйича
Ҳабиб Нурмагомедов UFCʼга қайтиш шартини айтди
Мен ютқазсам ҳамма ёзади, аммо мен ҳеч қандай босим сезмаяпман – Умар Нурмагомедов
Умар Нурмагомедов шошилинч равишда шифохонага ётқизилди
Тошкент турнири олдидан Умар Нурмагомедовнинг матбуот анжумани – трансляция якунланди
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов Осиё давлатларини туризмни рағбатлантиришга чақирди

56
Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов "Янги хавфсиз ва соғлом туризм" мавзусида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Осиё ҳамкорлик мулоқоти (ОҲМ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг XVII йиғилишида иштирок этди.

Тадбирда тузилма бош котиби Порнчаи Данвиватан(Pornchai Danvivatanning ) ҳисоботи тингланди, ОҲМнинг бошқа ташкилотлар ва халқаро муносабатларнинг субйектлар билан алоқалари бўйича меъёрий қоидалар тасдиқланди ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Делегациялар раҳбарлари туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, коронавирус пандемияси шароитида хорижий сайёҳларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган янгича ёндашувларни ишлаб чиқишнинг муҳим жиҳатлари, уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари ҳақида сўз юритилди.

Ташқи ишлар вазири Камилов ўз нутқида COVID-19га қарши курашишдан жаҳон иқтисодиётини қайта тиклаш, жумладан туризм соҳасини рағбатлантиришга фаол тайёргарлик кўриш босқичига ўтиш учун қатъий чоралар қабул қилиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари тадбир қатнашчиларига Ўзбекистонда туризм соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, сайёҳлик қайта йўлга қўйилганидан кейин республикага келган хорижий сайёҳлар "туризмни янги шаклда" – янада хавфсиз, янада ранг-баранг ва янада индивидуал ҳолда кўришлари мумкин бўлади.

Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашнинг муҳимлиги қайд етилди.

Тадбир якунида Осиёда ҳамкорлик мулоқоти бўйича ташқи ишлар вазирлар кенгаши XVII йиғилишининг Aнқара декларацияси қабул қилинди.

56