Нима учун Ғарб Россия вакцинасига қарши ахборот урушини олиб бормоқда?

265
(Янгиланган 13:22 17.12.2020)
Россиянинг “Спутник V” вакцинаси 91% дан зиёд ҳолатларда ўз самарадорлигини кўрсатди. Бу ҳақда Гамалея институтида маълум қилинди.

Вакцина бутун дунёда шов-шувга сабаб бўлди. Айрим давлатларлар ковидга қарши препаратни сотиб олишга ҳаракат қилмоқда, бошқалари эса Россия вакцинациясига қарши ахборот урушини очишган.

“Спутник V”нинг муваффақияти кимга тўсқинлик қилмоқда ва Россия вакцинаси плацебодан қандай фарқ қилади  – бу ҳақда видеомизда.

265
Теглар:
коронавирус пандемияси, вакцина
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1349)

Тошкентда яна оппоқ қор ёғди - видео

104
(Янгиланган 16:41 22.01.2021)
Тошкентга қиш қайтиб келди - кўчалар, уйлар, дарахтлар бутун атроф оқ ранг билан қопланди. Оқ рангли машиналар ҳам гўёки қиш манзарасини тўлдириб тургандек. 

Тошкентда бугун қор ёғмоқда. Кўчалар, уйлар, дарахтлар ва бутун атроф оқ ранг билан қопланди. Ҳаракат секинлашиб қолган йўллардаги кўп сонли оқ рангли машиналар ҳам гўёки қиш манзарасини тўлдириб тургандек. 

Коммунал хўжалик хизматлари автомобил йўллари  ва йўлакларни тозалаш билан шуғулланмоқда.

Тошкентдаги қиш эртаги ҳақида батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг. 

104

Тошкентдаги маҳаллаларга пул ажратиш ва дарахт экиш масалалари ҳақида - видео

42
Шу ҳафта Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун ҳар бир маҳалла фуқаролари йиғинига 50 миллион сўмдан маблағ ажратиш ва пойтахтда 30 миллиард сўмлик дарахт экиш таклифларини билдирганди.

Куни кеча ушбу масалалар юзасидан матбуот анжуманида депутатлар ўз фикрларини билдиришди.

42
узбекский региональный аэропорт

Эрон авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога парвозларни йўлга қўймоқчи

14
Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Zagros Airlines Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи.

Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди. 

14