АҚШ нега Туркия руслардан сотиб олган С-400дан қўрқади? жавоб видеода

2407
АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Туркия Россиядан сотиб олган С-400 ЗРКлари америка ҳарбийлари учун хавф туғдиради, деб ҳисоблайди. У бу ҳақда Туркия ТИВ раҳбари Мевлут Чавушўғлига телефон орқали суҳбат чоғида айтган.

Илгарироқ Вашингтон Россиядан сотиб олинган С-400лари туфайли Анқарага қарши санкциялар киритган эди.

Ушбу чекловлар Туркия мудофаа саноати котибияти, унинг раҳбари Исмоил Демир, шунингдек бир қанча амалдорларга нисбатан жорий этилганди.

Москва американинг янги санкцияларини Штатларнинг ҳалол рақобатга дош беролмаслиги билан боғламоқда.

Россиянинг С-400 америкаликларга нимаси билан хавф туғдирмоқда ва АҚШнинг ўзи қай тарзда бутун дунё учун таҳдид бўлгани ҳақида - видеосюжетда томоша қилинг.

2407

Рақибини “рақсга туширган” Муродов: UFC 257 мусобақасининг ёрқин лаҳзалари

508
Куни кеча Абу-Дабида UFC 257 мусобақаси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов америкалик рақибини ер тишлатди.

Муродов учинчи раундда кучли зарбаси билан америкалик Эндрю Санчесни мувозанатни йўқотиб қўйишига эришди ва кетма-кет зарбалар берди. Ҳакам ушбу вазиятдан сўнг жангни тўхтатди ва ўзбекистонлик жангчининг ғалабасини қайд этди. Шу тариқа, у UFCʼдаги учинчи ғалабасини қўлга киритди.

Шунингдек, UFC 257 доирасидаги мухлислар интиқлик билан кутган жанг ирландиялик Конор Макгрегор ва америкалик Дастин Порье ўртасида бўлиб ўтди.

Биринчи раундда Макгрегор устунлигини намойиш этди. Бироқ иккинчи раундда Порье қулай фурсатни пойлаб, кетма-кет зарбалар билан Конорни чалғитиб қўйди. У америкаликнинг зарбаларидан ерга қулади ва бу унинг спорт фаолиятини илк нокаути бўлди.

Шу тариқа, Порье Конордан қасос олишга муваффақ бўлди. Макгрегор ва Порье 2014 йилда юзма-юз келган эди. Ўшанда Конор америкалик жангчини биринчи раунднинг иккинчи дақиқасида нокаутга учратган эди.

508
Теглар:
ММА, Конор Макгрегор, Маҳмуд Муродов

“Спутник V”: 2 миллион доза Венгрияга етказиб берилади - видео

140
(Янгиланган 18:47 25.01.2021)
“Спутник V” вакцинасини Венгрияга етказиб бериш бошланади. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Россия билан тузилган шартнома тўғрисида сўзлаб беришди. Сергей Лавров ва Питер Сийярто Будапешт 2 миллион доза препарат етказиб берилишини маълум қилишди.

Венгрия Россия вакцинасини рўйхатдан ўтказган биринчи Европа Иттифоқи мамлакати бўлди. Европада коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлигича қолмоқда. Улар ҳатто "тўқ қизил зоналар" тушунчасини ҳам киритишмоқда.

140
Теглар:
коронавирус пандемияси, Спутник V, вакцина, Венгрия, Россия
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Путин ва Байденнинг илк телефон суҳбати: президентлар нималарни муҳокама қилди

8
Жо Байденнинг матбуот котиби Жен Псаки суҳбат Америка томони ташаббуси билан бўлиб ўтганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Россия етакчиси Владимир Путин бир неча кун аввал АҚШ президенти лавозимини бажаришга киришган Жо Байден билан илк бор телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Жо Байденнинг матбуот котиби Жен Псаки суҳбат Америка томони ташаббуси билан бўлиб ўтганини маълум қилди.

Кремль хабарига кўра, Путин Байденни фаолиятини бошлагани билан табриклаган. Шунингдек, у Росия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашиши  “ҳар иккила мамлакат ва бутун халқаро ҳамжамият манфаатларига жавоб берган бўлишини” таъкидлаган.

Бундан ташқари, президентлар Стратегик ҳужумкор қуролланиш тўғрисидаги шартномани (ДСНВ) узайтиришга оид келишувни узайтиришга қаратилган ноталар алмашинувини олқишлаган. Кремль матбуот хизмати маълумотларига кўра, томонлар тез орада бу халқаро ҳуқуқий механизмнинг барча зарурий жараёнларини якунлайди.

Шунингдек, Путин ва Байден ўз суҳбати давомида АҚШнинг Очиқ осмон келишувидан бир томонлама чиқиб кетиши, коронавирус пандемиясига қарши курашиш, Украинадаги низо каби мавзуларга тўхталган. Эрон ядро дастури бўйича Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режасини сақлаш ҳам муҳокама қилинган. Россия томони БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари иштирокида саммит ўтказиш ташаббусини билдирган.

8
Теглар:
АҚШ, Россия, Жо Байден, Владимир Путин