Венесуэла президенти Николас Мадуронинг ўғли коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси синовларида иштирок этди. Николас Эрнесто Мадуро Герра вакцинанинг биринчи компоненти билан эмланди ва 20 кундан сўнг унинг иккинчи дозасини олади.
Мадуро COVID-19 га қарши Россия вакцинаси билан эмланиш истагини билдирди
“Россия инсониятнинг олдинги сафида. Бошқа мамлакатлар диққатини уруш қўзғаш, аралашиш, санкциялар, зарар етказишга уринишга қаратган бир пайтда Россия диққатини дунё касалликларига қарши дори-дармон излашга қаратмоқда. Россия инсониятни соғломлаштиришга эътибор қилмоқда. Мана шунинг учун биз Россия билан биргамиз”, - деди кичик Мадуро.
Афсоналарга кўра, Дональд Трамп шу куни, яъни 6 январь куни Россия президенти Владимир Путин билан қўнғироқлашган. Ҳиллари Клинтоннинг қўлида далиллари борми? Нега АҚШ яна ўз муаммоларига сиртдан важ қидирмоқда? Нега Трампнинг собиқ рақибини “қасоскор хоним” деб аташди?
Бу ҳақда батафсил видеода.
У қозоғистонлик жангчини орқасидан бўғиш усули билан "ухлатиб қўйди". Жанг 2-раундда якунланди.
Жангдан сўнг, Умар Ҳабиб ҳам UFCдаги илк ғалабасини худди шу усул билан қўлга киритганини эслади.
"Мен бахтлиман. Тўққиз йил олдин бу йигит (Ҳабиб) ушбу рингга чиққан эди ва биринчи жангини худди шу тарзда якунига етказди. Мен шу усулни такрорлаганимдан жуда хурсандман", - деди спортчи.
ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов "Янги хавфсиз ва соғлом туризм" мавзусида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Осиё ҳамкорлик мулоқоти (ОҲМ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг XVII йиғилишида иштирок этди.
Тадбирда тузилма бош котиби Порнчаи Данвиватан(Pornchai Danvivatanning ) ҳисоботи тингланди, ОҲМнинг бошқа ташкилотлар ва халқаро муносабатларнинг субйектлар билан алоқалари бўйича меъёрий қоидалар тасдиқланди ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Делегациялар раҳбарлари туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, коронавирус пандемияси шароитида хорижий сайёҳларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган янгича ёндашувларни ишлаб чиқишнинг муҳим жиҳатлари, уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари ҳақида сўз юритилди.
Ташқи ишлар вазири Камилов ўз нутқида COVID-19га қарши курашишдан жаҳон иқтисодиётини қайта тиклаш, жумладан туризм соҳасини рағбатлантиришга фаол тайёргарлик кўриш босқичига ўтиш учун қатъий чоралар қабул қилиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари тадбир қатнашчиларига Ўзбекистонда туризм соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, сайёҳлик қайта йўлга қўйилганидан кейин республикага келган хорижий сайёҳлар "туризмни янги шаклда" – янада хавфсиз, янада ранг-баранг ва янада индивидуал ҳолда кўришлари мумкин бўлади.
Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашнинг муҳимлиги қайд етилди.
Тадбир якунида Осиёда ҳамкорлик мулоқоти бўйича ташқи ишлар вазирлар кенгаши XVII йиғилишининг Aнқара декларацияси қабул қилинди.