Россия Мудофаа вазирлигининг махус гуруҳига малакали терапевт, жарроҳ ва бошқа шифокорлар киритилган. Улар ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларга тавсиялар бериб, керакли дори-дармонларни ёзиб беришмоқда.
Олис ҳудудлардаги фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун дала госпитали фаолият юритмоқда.
Венгрия Россия вакцинасини рўйхатдан ўтказган биринчи Европа Иттифоқи мамлакати бўлди. Европада коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлигича қолмоқда. Улар ҳатто "тўқ қизил зоналар" тушунчасини ҳам киритишмоқда.
"Душман" ролини Су-24 бомбардимончилари ва Ка-27 денгиз ости кемаларига қарши вертолётлар ижро этди.
"Кортик" жанговар ракета-артиллерия комплекси ёрдамида ўқув ҳужуми муваффақиятли ўтди.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Буюк Британияда самолёт устаси икки ҳафта давомида аёлни ҳарбий базадаги хонасида яшириб қўйди, деб хабар қилди РИА Новости The Sun нашрига асосан.
Эркак бу ҳолатни яширишга ҳаракат қилиб, “Илтимос, хона тозаланмасин” деган ёзувни осиб қўйди. Бироқ хонадан келаётган ҳид шикоятларга сабаб бўлди. Шундан сўнг, бир гуруҳ зобитлар хонани текшириш учун келишди. Улар шкафда ҳарбий кийим орқасидан аёлни топишди.
Аёл - Шарқ мамлакатларидан бирининг фуқароси, Голландия паспортига эга. Ҳарбий қисмда аёл эркакни алдаб, ундан сирларни олиши мумкинлиги ҳақида гумон қилишди.
Эркак севгилининг жосус эканлиги ҳақидаги шубҳаларни рад этди. Манбанинг маълум қилишича, аёл рухсатномасиз қўриқланадиган ҳудудга кирган.
Газетанинг ёзишича, севишганлар 2019 йилда танишган. Эркак қизни Рождество таътилидан кейин автомобил юкхонасида олиб келиб, ўз хонасида яшириб қўяди. Ҳарбий хизматчи жиддий қонунбузарлик содир этган ва қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Аёл Британияни тарк этди.
Денгиз кучлари вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса юзасидан текширув тайинланган. У аёл Европа Иттифоқи фуқароси эканлигини ва унга жосусликда айб қўйилмагани таъкидланди.