АҚШ янги санкциялари. Россия қандай муносабат билдирди - видео

664
(Янгиланган 13:26 24.12.2020)
АҚШ Савдо вазирлиги Россияга қарши янги санкциялар киритди. Қуролли кучлар билан боғлиқ бўлган 40 дан ортиқ Россия ташкилотлари чекловларга тушди.

Уларга нисбатан экспорт чекловлари қўлланилади, хусусан, компаниялар айрим Америка товарлар ва технологияларини харид қила олмайди. Санкциялар рўйхатига Россия Мудофаа вазирлиги, Ташқи разведка хизмати, авиация, космик ва кемасозлик саноатининг қатор йирик корхоналари киритилган.

Улар орасида "Сухой" ва "Туполев" компаниялари, "МиГ", "Ростех", "Росатом" корпорациялари, шунингдек, “Роскосмос” корхоналари мавжуд. Хусусан, "Союз" ракеталарини ишлаб чиқарадиган "Прогресс" РCC чекловларга тушиб қолди.

Россия АҚШнинг қарорига қандай муносабат билдиргани - видеомизда.

664

Макгрегор Порьенинг кучли зарбаларидан ерга қулади видео

10
Абу-Дабида UFC 257 мусобақасининг асосий жанги Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасида кечди. Порье 2-раунддаёқ Макгрегорни даҳшатли нокаутга учратди.

Бирлашган Араб Амирликларидаги “Жангчилар ороли”да UFC 257 мусобақаси ўз якунига етди. Мухлислар интиқлик билан кутган жанг ирландиялик Конор Макгрегор ва америкалик Дастин Порье ўртасида бўлиб ўтди.

Биринчи раундда Макгрегор устунлигини намойиш этди. Бироқ иккинчи раундда Порье қулай фурсатни пойлаб, кетма-кет зарбалар билан Конорни чалғитиб қўйди. У кучли зарбаларга дош беролмасдан, ерга қулади. Ҳакам эса жангни тўхтатиб, техник нокаут қайд этди.

Шу тариқа Порье Конордан қасос олишга муваффақ бўлди. Макгрегор ва Порье 2014 йилда юзма-юз келган эди. Ўшанда Конор америкалик жангчини биринчи раунднинг иккинчи дақиқасида нокаутга учратган эди.

10

Итларга COVID-19 ва унинг штаммларини аниқлаш ўргатилмоқда видео

10
(Янгиланган 12:46 24.01.2021)
Италиянинг Кунео аэропортида итларга коронавирус билан касалланганларни излаш ўргатилмоқда. Синов фин стартаплари билан биргаликда ўтказилмоқда.

“Агар одам коронавирусни аломатларсиз бошдан кечирса, итлар буни аниқлаши мумкин. Шунингдек, улар гриппни COVID-19 дан фарқлаши мумкин”, - дейди I-Sec аэропортлар хавфсизлигини таъминлаш компанияси менежери Барбара Сарфатти.

Унинг сўзларига кўра, итлар коронавируснинг британча, бразилча ёки жанубий африкача каби штаммларини ҳам аниқлашга ўргатилган.

Биринчи лойиҳа 2020 йилда Хельсинкида йўлга қўйилган. Итлар 6 мингта ҳолатлардан 95 фоиз эҳтимол билан вирусни аниқлаган.

Агар итларнинг ҳид билиш қобилияти Италияда ҳам бу усуллардан фойдаланиш бошланади. Шунга ўхшаш усулдан аллақачон Эронда фойдаланилмоқда. Россияда ҳам аэропортлардаги ишлар учун итлар ўргатилмоқда.

Аммо бу усулнинг 100 фоиз самарадорлиги ҳақида гапиришга эрта. Ҳар бир инсоннинг организми ўзига хос, шунинг учун итлар оддий тумовни коронавирус белгиси деб ўйлаб, хато аниқлаши мумкин.

10