Бегемот, оғзингни оч: Тошкент зоопаркидаги ҳайвонлар қандай яшамоқда

Oбуна бўлиш
Тошкент ҳайвонот боғига ташриф буюрувчилар ҳайвонлар ҳаётининг фақат бир томонидан кўришади. Sputnik мухбири ҳайвонлар ҳаёти билан яқиндан танишди.

Тошкент зоопарки Марказий Осиёдаги энг эски ҳайвонот боғидир. Бу ерда 330дан ортиқ ҳайвонлар ва қушлар сақланади. Уларнинг ҳар бирига ўзига хос диққат ва эътибор керак: мавсумга мос келадиган озуқа, ветеринар шифокорлар ёрдами ва доимий кузатув керак.

Ҳайвонларнинг аксарияти бу ерга бошқа зоопарклар билан алмашув натижасида олиб келинади, лекин айримлари контрабандистлар қўлидан қутқариб олинган. Баъзиларини оғир аҳволда фуқаролар олиб келишган.   

Ҳайвонлар ўлимига сабаб бўладиган энг катта сабаб бу зоопаркка келувчилар томонидан ташланган ахлат ва пакетлардир. Шу сабабдан боғ ҳудудига кириш қоидаларини ҳам ўзгартиришга мажбур бўлдик, - дейишади зоопарк ходимлари.

Тошкент зоопаркининг энг катта ёшли меҳмони ким? Филни самолётда олиб келиш учун нима қилиш керак? Бегемотнинг оғзида нима бор? Ушбу ва бошқа қизиқ саволларга жавоб топиш учун видеолавҳамизни томоша қилинг.

Янгиликлар лентаси
0