Аргентинага 300 минг доза "Спутник V" вакцинаси етказилди

155
"Спутник V" расман рўйхатдан ўтказилган биринчи лотинамерикаси давлати - бу Аргентина бўлди. Эмлаш ишлари у ерда келаси ҳафта бошланади.

Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси - "Спутник V" ортилган самолёт Аргентинага етиб келди. Махсус рейс Буэнос-Айрес аэропортига қўнди. Лайнер бортида - 300 минг доза Россия вакцинаси бор.

"Спутник V" расман рўйхатдан ўтказилган биринчи лотинамерикаси давлати - бу Аргентина бўлди. Эмлаш ишлари у ерда келаси ҳафта бошланади.

Вакцинани биринчи бўлиб тиббиёт ходимлари олишади. Келаси йилда Аргентина ҳудудида "Спутник V"ни ишлаб-чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

155
Теглар:
Британияда коронавируснинг янги штамми, коронавирус пандемияси, коронавирус, эмлаш, Спутник V, вакцина

Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича лойиҳа тақдири не кечмоқда - видео

247
2018 йил сентябр ойида Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари республика ҳудудида AЭС қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битимни имзолаган эди. Республика ва бутун Марказий Осиёда биринчи бўлган бу объект 2028 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

"Ўзатом" нинг Фан, инновациялар ва кадрлар тайёрлаш бўлими раҳбари Шавкат Aбдукамиловнинг таъкидлашича, пандемия Россия томони билан атом электр станциясини қуриш бўйича ўзаро ҳамкорликни тўхтатган эмас: мулоқот шунчаки онлайн форматга ўтказилди.

Ҳозирда "позицияларни яқинлаштириш" устида иш бормоқда ва шартнома тайёр бўлиши билан, у имзоланади.

Бу оралиқда, бўлажак АЭС учун танланган майдонда муҳандислик тадқиқотлари олиб борилмоқда. У, эслатиб ўтамиз, Жиззах вилоятида Тузкон кўли яқинида жойлашган.

Бундан ташқари, АЭС техник лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ҳам муҳандислик тадқиқотлари олиб борилмоқда. области.

Кроме того, проходят инженерные исследования по разработке технического проекта АЭС. Материаллар кейинчалик Ўзбекистон саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига ўтказилади, қўмита ушбу ҳудуддан фойдаланишга рухсат бериши учун.

Тафсилотлар — Sputnik Ўзбекистон видеосюжетида.

247

Тошкентда яна оппоқ қор ёғди - видео

318
(Янгиланган 16:41 22.01.2021)
Тошкентга қиш қайтиб келди - кўчалар, уйлар, дарахтлар бутун атроф оқ ранг билан қопланди. Оқ рангли машиналар ҳам гўёки қиш манзарасини тўлдириб тургандек. 

Тошкентда бугун қор ёғмоқда. Кўчалар, уйлар, дарахтлар ва бутун атроф оқ ранг билан қопланди. Ҳаракат секинлашиб қолган йўллардаги кўп сонли оқ рангли машиналар ҳам гўёки қиш манзарасини тўлдириб тургандек. 

Коммунал хўжалик хизматлари автомобил йўллари  ва йўлакларни тозалаш билан шуғулланмоқда.

Тошкентдаги қиш эртаги ҳақида батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг. 

318

Портлаш содир бўлган Янги-Ангрен ИЭС цех раҳбари ўз жонига қасд қилди

38
Йигирманчи январь куни ИЭСда юз берган фавқулодда ҳолат натижасида уч киши ҳалок бўлган, яна бир нечтаси жабрланган. Цех раҳбари терговга жалб этилган эди

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. 20 январ куни портлаш содир бўлган Янги-Ангрен ИЭС цех раҳбари Тошкент вилоятида, уйида ўз жонига қасд қилди. Эслатиб ўтамиз, ИЭСдаги фавқулодда ҳолат туфайли уч ишчи ҳалок бўлган ва бир нечтаси жабрланган эди.

Цех раҳбарининг суиъқасд содир этгани ҳақидаги хабарни Sputnik Ўзбекистон мухбирига Энергетика вазирлиги матбуот-хизмати тасдиқлади.

Сал аввал тергов тадбирлари давомида юз берган воқеа факти юзасидан ИЭС цех раҳбари ҳам суриштирув ишларига жалб этилгани, у терговга чақиртирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 20 январ Янги-Ангрен ИЭС қозон агрегатида кўмир-кукуни ҳаво аралашмасининг чақнаши натижасида “Востокэнерготеплоизоляция” АЖнинг 3 нафар ходими олинган жароҳатлар натижасида вафот этган.

Уларнинг оила аъзоларига дафн маросимини ўтказиш учун 20-21 январь кунлари 4 миллион 866 минг сўмдан биринчи моддий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, 22 январь куни Янги-Ангрен ИЭС томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига қўшимча равишда 105 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди.

38