Метронинг Сергели йўналиши илк йўловчиларини манзилига элтиб қўйди - видео

235
(Янгиланган 13:25 27.12.2020)
Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши очилди. Президент Шавкат Мирзиёев ушбу транспорт объектини бориб кўрди.

Бу метро йўналишини лойиҳалаштириш 2017 йилда бошланган эди. Қурилишнинг бориши давлат раҳбарининг доимий эътиборида бўлди.

Узунлиги 7 километрлик мазкур темир йўлда бешта бекат барпо этилган. Метрополитеннинг “Олмазор” бекати билан оралиқда 580 метрлик тоннел қурилиб, ерусти ва ерости йўллари боғланган.

Бекатлар миллий дизайн асосида пардозланган, замонавий технологиялар, электрон тўловли турникетлар, эскалатор ва лифтлар билан жиҳозланган. Бу йўналишда 214 нафар ходим йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Ушбу йўналишда кунига 35 мингтагача одам қатнаши мумкин. Шу боис у ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий, ҳам экологик жиҳатдан улкан аҳамиятга эга.

235
Теглар:
Ўзбекистон янгиликлари, Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши, метро, Тошкент

Шимол ёғдуси космосдан қандай кўринади МКС бортидан видео

114
(Янгиланган 08:42 16.01.2021)
Россиялик астронавт Сергей Кудь-Сверчков таймлапс режимида жуда зўр кадрларни суратга олди. Ушбу кадрларда шимол ёғдуси гўёки сайёрамизни қоплаб олган ёрқин шуълали тўқ сариқ-зумрад рангли қоплам сифатида кўринишга эга.

"Биз Тинч океани устида парвозни бошлаймиз, АҚШ ва Канада шаҳарлари устидан учиб ўтамиз, сўнг эса тонг отишини шимолий Атлантика устида кутиб оламиз. Ҳатто тунда ҳам океан, булутлар ва тунги шаҳарларни аниқ кўриш мумкин, уфқдан эса Сомон йўли сузиб чиқади", - деб ёзган россиялик астронавт ўзининг Instagramдаги аккаунтида.

У шунингдек, интернет фойдаланувчиларига видеода айнан нима тасвирланганига изоҳ берган. Жумладан, Сергей Ер сайёраси устидаги тўқ сариқ рангли қоплам қаёқдан пайдо бўлгани тўғрисида сўзлаб берган.

Унинг айтишича, ушбу эффект сайёранинг ўзида юз берадиган табиий жилоланиш туфайли юзага келади.

Видеонинг илк сонияларида кўришингиз мумкин бўлган учар объектлар эса - бу спутниклардир.

114
Теглар:
Қуёш, Ой, космос, видео, видеоролик

АҚШ Европа компанияларига янги санкциялар билан дағдаға қилмоқда

229
АҚШ "Шимолий оқим 2" туфайли Европа компанияларига санкциялар билан таҳдид қилди. Яқин кунларда АҚШ Давлат департаменти, газ қувури қурилишида иштирок этган ташкилотлар рўйхатини эълон қилади.

Бу корхоналар АҚШнинг янги чекловларига тушиб қолиш хавфи остида. “Шимолий оқим-2” Россиядан Европага Болтиқ денгизи туби бўйлаб газни етказиб беради. Унинг қуввати йилига 55 миллиард кубометр газ деб баҳоланмоқда. Бу АҚШ лойиҳани амалга оширишни бузиш учун санкцияларни биринчи марта киритмаяпти. Россия ва Европада  америкаликлар шу тарзда ўзларининг қимматроқ суюлтирилган газини ЕИга сотмоқчи, деб ҳисоблашмоқда.

229

Дунёнинг энг зўр 10та шаҳри - Small Cities Index версияси

0
(Янгиланган 13:33 16.01.2021)
Люцерн – Швейцариядаги шу номли кўл қирғоғида жойлашган ва қорли тоғлар билан ўралган кичик шаҳардир. Рўйхатдан яна қайси шаҳарлар ўрин олганини - фотолентада томоша қилинг!

Бутун дунёдан сайёҳларни ўзига жалб қилувчи катта шаҳарлардан ташқари, мўъжаз, бироқ муҳим ва мафтункор жойлар ҳам бор.

Мисол учун, Люцерн – Швейцариядаги шу номли кўл қирғоғида жойлашган ва қорли тоғлар билан ўралган кичик шаҳардир. У ўрта асрларда барпо этилган меъморий обидалари билан машҳур. Гўзал Альтштадт (Эски шаҳар) шимолда узунлиги 870 метр бўлган ва XIV асрда барпо этилган Музегг девори билан чегарадош.

Фотолентамизни томоша қилинг!

0
  • © Sputnik / Vitaliy Belousov

    Порту – Португалия шимоли-ғарбида жойлашган шаҳар, улуғвор кўприклар ва вино ҳамда портвейн тайёрланадиган корхоналарга эга.Рибейранинг ушбу тарихи ўрта асрларга бориб тақаладиган тумани брусчаткадан терилган ва кафеларга эга кўчалари, шунингдек, савдогарлар уйлари билан машҳур. Авлиё Франциск черкови барокко стилидаги ички безаклари билан машҳур, бу безаклар учун олтин суви югуртирилган нақшли тахталардан фойдаланилган.

  • © CC BY-SA 3.0 / Mauro Mazzio

    Больцано – Италия шимолидаги Жанубий Тироль провинциясида жойлашган шаҳардир. У тоғ этагидаги узумзорлар водийсида жойлашган.

  • Итосима — Фукуока префектурасида жойлашган Япониядаги шаҳар.

  • Люцерн – Швейцариядаги шу номли кўл қирғоғида жойлашган ва қорли тоғлар билан ўралган кичик шаҳардир. У ўрта асрларда барпо этилган меъморий обидалари билан машҳур. Гўзал Альтштадт (Эски шаҳар) шимолда узунлиги 870 метр бўлган ва XIV асрда барпо этилган Музегг девори билан чегарадош.

  • © Foto : Pixabay/Nextvoyage

    Берген — Ғарбий Норвегиянинг энг йирик шаҳри. Шимолий денгизда, Мидтхорланн минтақасида жойлашган. Бергеннинг ўрта асрларда барпо этилган қирғоқ қисми ЮНЕСКО умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган. 2000 йилда Берген Европанинг маданий пойтахти деб эълон қилинган.

  • © Depositphotos / A1804

    Ольборг — Даниянинг Шимолий Ютландия марказида жойлашган шаҳар. Аҳолиси 104 885 киши. Жўғрофий жойлашуви туфайли Ўрта асрларда шаҳар энг муҳим бандаргоҳлардан бири бўлган бўлса, кейинчалик саноат марказига айланган.

  • © Sputnik / Alexey Vitvitsky

    Базель – бу Швейцария шимоли-ғарбида Рейн дарёси устида, Франция ва Германия чегараси яқинида жойлашган шаҳардир. Эски шаҳар юраги - Бозор майдони бўлиб, унда қизил қумдан барпо этилган XVI асрларга хос бозор идораси қад ростлаган.

  • Виктория — Канаданинг ғарбий чеккасидаги шаҳар. Британская Колумбия провинцияси пойтахти. Ванкувер оролининг жануби-шарқий чеккасида жойлашган.

  • Левен - Фламандский Брабант провинциясининг асосий шаҳри. Бельгиянинг университет марказларидан бири.

  • © Fotolia / Mihai-Bogdan Lazar

    Лозанна – Швейцариядаги Женева кўли ёқасида жойлашган шаҳар. Халқаро олимпия қўмитаси штаб-квартираси, шунингдек, Олимпия музейи ва парки ҳам шу ердан жой олган.