Президент мурожаатномасидан асосий фикрлар

214
(Янгиланган 17:57 30.12.2020)
Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасидан асосий фикрларни  эътиборингизга ҳавола этамиз.

Президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида 2020 йилнинг муҳим воқеа ва ўзгаришлари ҳамда 2021 йилда амалга ошириш режалаштирилаётган асосий режалар билан таништирди. 

Хусусан президент 2020 йилда ОАВ жамоатчилик эътиборини муҳим муаммоларга қаратиб, ҳақиқий 4 ҳокимиятга айланганини айтиб ўтди.

Шунингдек, янги йилда ўқитувчилар маоши оширилилиши, хусусан бошқа туман ва вилоятларга бориб ишлаётган ўқитувчилар ойлигига 50-100 % устама тўланишини маълум қилди. 

Ундан ташқари президент Тошкент шаҳри марказида янги миллий академиик драма театри қуриш ташаббусини эхлон қилди.  

Шу билан бирга пандемияда ишини йукотган аҳоли камбағаллика тушиб колишига йул куймаслик ва вактинча ишсизлик нафакасини 3 баравар оширилиши ҳақида айтиб берди. 

Президент қуйи ва ўрта поғонади ишлаётган амалдорларнинг билимм етишмаслиги муаммоси ва вазирлар уларни қўшимча ўқитиши кераклиги ҳақида гапирди. 

2021 йилдан бошлаб 30 июл халлар дустлиги куни сифатида нишонланишини ҳамда 2021 йилни - Ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли саломатлиги йили, деб эълон қилди. 

214

АҚШ Европа компанияларига янги санкциялар билан дағдаға қилмоқда

157
АҚШ "Шимолий оқим 2" туфайли Европа компанияларига санкциялар билан таҳдид қилди. Яқин кунларда АҚШ Давлат департаменти, газ қувури қурилишида иштирок этган ташкилотлар рўйхатини эълон қилади.

Бу корхоналар АҚШнинг янги чекловларига тушиб қолиш хавфи остида. “Шимолий оқим-2” Россиядан Европага Болтиқ денгизи туби бўйлаб газни етказиб беради. Унинг қуввати йилига 55 миллиард кубометр газ деб баҳоланмоқда. Бу АҚШ лойиҳани амалга оширишни бузиш учун санкцияларни биринчи марта киритмаяпти. Россия ва Европада  америкаликлар шу тарзда ўзларининг қимматроқ суюлтирилган газини ЕИга сотмоқчи, деб ҳисоблашмоқда.

157

Фахрий қоровул сафида илк бор аёл киши иштирок этди видео

431
Ўзбекистонда фахрий қоровул хизмати сафида илк бор аёл киши иштирок этган виделавҳани томоша қилинг.

Миллий Гвардия фахрий қоровул хизмати сафида илк бор аёл киши иштирок этди. Бу Ўзбекистон учун биринчи ҳолат. Олдин фахрий қоровул хизмат турида аёллар иштирок этмаган.

Бугун Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни нишонланмоқда. Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил қилинганига 29 йил тўлди. Ўзбекистонда 14 январ давлат байрами ҳисобланади.

Ўзбекистонда фахрий қоровул хизмати сафида илк бор аёл киши иштирок этган видеолавҳани томоша қилинг.

431
Бронетранспортер с узбекскими военнослужащими на конкурсе Чистое небо в Китае

Ўзбекистон дунёдаги энг қудратли армиялар рўйхатида юқорилади

335
(Янгиланган 20:51 15.01.2021)
Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий кучларнинг глобал рейтингида ўз позицияларини яхшилади. Бу собиқ СССР давлатлари орасида тўртинчи кўрсаткич.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий кучларнинг Global firepower рейтингида ўз позицияларини яхшилаб, 51-ўринга кўтарилди (2020 йилда республика 52-ўринда бўлган). 

Бу собиқ СССР давлатлари орасида тўртинчи кўрсаткич. Россия (2-ўрин), Украина (25), Беларусь (51). Марказий Осиёдаги қўшнилар орасида Қозоғистон 62-ўринда.

Global Firepower ҳарбий рейтингида қайд этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Қуролли кучлари 420 дона танк, 1215 дона зирҳли машина, 140 дона ўзиюрар артиллерия ва 98 дона кўп зарбали реактив тизимларига эга. Шунингдек, 80та қирувчи, 122та вертолёт ва бошқа авиация (жами 227) - ҳаво кучларининг асосини ташкил этади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучлар фахрийлари, ватандошларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табриклади.

Ўзбекистон етакчиси бундан 4 йил олдин мамлакатда ҳарбий қурилиш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш бўйича энг муҳим ва устувор йўналишларни белгилаб олинганини, шу асосда мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни ривожлантириш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини айтган.

Ўтган қисқа даврда янги Мудофаа доктринаси қабул қилинди, ҳарбий тузилмаларнинг таркиби ва вазифалари чуқур қайта кўриб чиқилди, қўшинларни бошқариш тизими такомиллаштирилди, миллий армиямизни замонавий қурол-яроғ ва техника воситалари билан таъминлаш бўйича ўта муҳим лойиҳалар амалга оширилди, дея эслатган президент.

335
Теглар:
Беларусь, Қозоғистон, Украина, Россия, Ўзбекистон, ҳарбий техника, ҳарбий, Мудофаа вазирлиги, ҳарбийлар