Йил маҳсулоти: коронавирусни юқтирган оғир беморлар учун кислород қандай ишлаб чиқарилади

Oбуна бўлиш
Бир соат ичида завод 6 минг тоннага яқин кислород ишлаб чиқаради. Кислород кўчалардаги ҳаводан олинади. Ушбу ноёб ишлаб чиқариш қандай ишлашини видеомизда томоша қилинг.
Беларусда тиббиёт кислородини ишлаб чиқарувчи ноёб "Крион" корхонаси бор. У 1956 йилдан буён фаолият юритади.
Завод ноёблиги шундаки, кислород коронавирус билан госпитализация қилинган беморлар учун ниҳоятда зарур.
Пандемия бошланиши билан мамлакатда тиббиёт кислородига бўлган талаб кескин ошди.
Ўтган йилнинг охири билан солиштирганда тўрт баробарни ташкил этади.
Тиббиёт кислородига бўлган талаб, дори воситасига бўлгани сингари ўта жиддий. Сифати ҳам тубдан назорат қилинади.
Ишлаб чиқариш дам олиш кунлари ҳам, байрам кунлари ҳам тўхтамайди, завод куну-тун ишлайди.
Кислород захирасини тайёрлаб қўйишнинг имкони йўқ, чунки маҳсулот кўп сақланмайди.
Аммо "Крион" фавқулодда ҳолатлар учун ҳамиша заҳирани ҳозирлаб қўяди. Шу вақтгача завод бирорта муассасани кислородсиз қолдирмаган. 
2020-йил маҳсулоти дея ном бериш мумкин бўлган маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёни қандай олиб борилишини видеода томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0