АҚШдаги тартибсизликлар, отишма ва қурбонлар воқеа жойидан видео

682
(Янгиланган 17:52 07.01.2021)
Куни кеча АҚШ президенти Дональд Трамп тарафдорлари норозилик намойишига тўпланишди. Улар Вашингтондаги Капитолий биносини ишғол қилишди.

Намойиш вақтида тўрт киши ҳалок бўлди, шулар ичида АҚШ ҳарбий фахрийси Эшли Бэббитт.

АҚШ пойтахтида республикачилар қандай тартибсизликларни уюштиргани ҳақида видеомизда.

682
Теглар:
отишма, митинг, АҚШ, Дональд Трамп

Тоғли Қорабоғда Россия тинчликпарвар кучлари COVID-19га қарши эмланмоқда видео

11
(Янгиланган 14:54 17.01.2021)
Тоғли Қорбоққа жами 2 минг дозага яқин вакцина келтирилган. Бу тинчликпарвар кучларнинг бутун шахсий таркибини эмлаш учун етарли.

Тоғли Қорабоғда бир кун ичида 100 нафарга яқин Россия тинчликпарвар кучлари коронавирусга қарши Спутник-V билан эмланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.

Sputnik Арманистон маълумотларига қараганда, эмлаш икки босқичда ўтказилади: ҳарбийлар 14 январдан 31 январгача вакцинанинг биринчи, 1 февралдан 28 февралгача иккинчи дозасини олади.

11

Қаҳратон аёз: Москвада Останкино телеминораси қор ва муз билан қопланди

289
(Янгиланган 10:33 17.01.2021)
Москвада энг баланд Останкино телеминораси совуқ об-ҳавонинг кучайиши туфайли қор ва муз билан қопланди.

Телемарказ матбуот хизмати бу телевидение ишига таъсир кўрсатмагани ва эфирлар узилишларсиз давом эттирилаётганини маълум қилди, деб ёзади Sputnik Беларусь.

Таъкидланишича, минорани лойиҳалаштириш вақтида шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилиши инобатга олинган.

Россияда сўнгги кунларда об-ҳаво кескин совиб кетиши кузатилмоқда, пойтахтда кучли қор ёғиб, ҳарорат минус 20 даражагача тушиб кетди.

289
Доллары США

Ўтган йили Ўзбекистонда мансабдорлар энг кўп қайси жиноятга қўл урди

33
Ўзбекистонда 2020 йилда жами 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Улар давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм моддий зарар етказган.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2020 йил давомида республика бўйича жами 1148 та жиноят иши бўйича 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 9 нафари республика, 45 нафари вилоят ва 1669 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили
Бош прокуратура матбуот хизмати
Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 835 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 227 нафари фирибгарлик, 132 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 58 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 31 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 25 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 16 нафари мансаб сохтакорлиги ва  399  нафари бошқа жиноятларни содир этишган.

Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили
Бош прокуратура матбуот хизмати
Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Тергов жараёнида ушбу зарарнинг 355,7 млрд. сўми ундирилган.

33