COVID-19 га қарамасдан Аргентина пляжлари тўлиб тошган видео

302
(Янгиланган 12:04 12.01.2021)
Аргентинада ҳукумат коронавирус тарқалишини секинлаштиришга уринаётган бир пайтда минглаб одамлар пляжлар сари оқиб келмоқда.

Аргентинада коронавирус пандемиясига қарамасдан кишилар қуёш нурлари остида роҳатланишни афзал билишмоқда. Мамлакатда янги касалланганлар сони ошиб бормоқда. Дам олиш мавсуми бошланиши билан касалланганлар сони 2 бараварга ошган.

Аммо бу кўпчиликнинг парвойига келмаяпти: одамлар қуёшда тобланиб чўмилишмоқда, очиқ ҳавода турли базмлар уюштиришмоқда.

Шу билан бирга, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланётганларни кўриш амри маҳол. Плаж соябонлари шунчалик яқин ўрнатилганки гўёки уларни ижтимоий масофа сақлаш ҳақида ҳеч ким огоҳлантирмаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Аргентинада 1,7 миллиондан зиёд киши COVID-19 билан касаллланган, шулардан 1,5 миллион соғайиб кетган. 44,6 минг киши вирус қурбонига айланган.

302
Теглар:
коронавирус, Аргентина

Итларга COVID-19 ва унинг штаммларини аниқлаш ўргатилмоқда видео

5
(Янгиланган 12:46 24.01.2021)
Италиянинг Кунео аэропортида итларга коронавирус билан касалланганларни излаш ўргатилмоқда. Синов фин стартаплари билан биргаликда ўтказилмоқда.

“Агар одам коронавирусни аломатларсиз бошдан кечирса, итлар буни аниқлаши мумкин. Шунингдек, улар гриппни COVID-19 дан фарқлаши мумкин”, - дейди I-Sec аэропортлар хавфсизлигини таъминлаш компанияси менежери Барбара Сарфатти.

Унинг сўзларига кўра, итлар коронавируснинг британча, бразилча ёки жанубий африкача каби штаммларини ҳам аниқлашга ўргатилган.

Биринчи лойиҳа 2020 йилда Хельсинкида йўлга қўйилган. Итлар 6 мингта ҳолатлардан 95 фоиз эҳтимол билан вирусни аниқлаган.

Агар итларнинг ҳид билиш қобилияти Италияда ҳам бу усуллардан фойдаланиш бошланади. Шунга ўхшаш усулдан аллақачон Эронда фойдаланилмоқда. Россияда ҳам аэропортлардаги ишлар учун итлар ўргатилмоқда.

Аммо бу усулнинг 100 фоиз самарадорлиги ҳақида гапиришга эрта. Ҳар бир инсоннинг организми ўзига хос, шунинг учун итлар оддий тумовни коронавирус белгиси деб ўйлаб, хато аниқлаши мумкин.

5

Маҳмуд Муродов америкалик рақибини қандай техник нокаутга учратди видео

59
(Янгиланган 11:39 24.01.2021)
Ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов Абу-Дабида бўлиб ўтаётган UFC 257 турнирида жанг қилди. Ушбу жангда унга америкалик Эндрю Санчес рақиблик қилди.

Уч раундга мўлжалланган жанг учинчи раундда якунланди. Чунки Муродов кучли зарбаси билан рақибини мувозанатни йўқотиб қўйишига эришди ва кетма-кет зарбалар берди.

Ҳакам ушбу вазиятдан сўнг жангни тўхтатди ва ўзбекистонлик жангчининг ғалабасини қайд этди.

59

Сурхондарёда ҳаракатлаётган поездга келиб урилган “Дамас” ҳайдовчиси вафот этди

3
“Дамас” автомобили светофорнинг қизил чироғига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган Кейин йўловчи поезднинг ён томонига урилган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Сурхондарё вилоятидаги Тангимуш ва Оқжар станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар қилди.

ДТП с участием 5 машин в Учтепинском районе Ташкента
Пресс-служба ГУБДД МВД Узбекистана

“Дамас” автомобили светофорнинг қизил чироғига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган ва “Тошкент-Термиз” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 080 йўловчи поездининг ён томонига урилган.

ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиси 25 ёшли С.Х. олган жароҳатлари туфайли касалхонага етказилган. Бироқ унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамайдан ҳайдовчи вафот этган.

Поезд воқеа жойида 13 дақиқа туриб, ҳаракатини давом эттирди. Поезд йўловчилари орасида қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.  

3