Италияда йирик мафия устидан суд бошланди - видео

187
(Янгиланган 13:58 19.01.2021)
Сўнгги 30 йилда энг йирик суд мажлисида "Ндрангета" бандасининг 300дан ортиқ аъзолари иштирок этмоқда. Улар қотиллик, наркотик савдоси ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.

Италиянинг Калабрия вилоятидаги Ламеция-Терме шаҳрида йирик мафия бандаси устидан суд жараёни бошланди. Айтишларича бу сўнгги 30 йил ичида кўриб чиқилган жиноят ишларнинг энг каттаси бўлиши мумкин. 

Айбланувчилар - 300 нафардан ортиқ "Ндрангета" мафия гуруҳи аъзолари. Улар 1990 йилларда содир этилган қотиллик, наркотиклар савдоси ва жиноий йўл билан топилган даромадларни ювиш каби жиноятларда айбланмоқда. 

Келиб чиқиш жойи Калабрия ўлган ушбу жиноий гуруҳ охирги вақтда бутун Италия ва дунёнинг бошқа нуқталарига ҳам тарқалишга улгурган.

Жиноят ишида кўплаб гувоҳлар ва 58 нафар суд билан ҳамкорлик қилишга келишган мафия аъзолари ҳам иштирок этмоқда. Хабарда айтилишига кўра, суд жараёни камида 3 йил вақт кетади. 

Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг. 

187

Катталиги 4та Тошкентдек келадиган айсберг кўриниши қандай? видео

93
(Янгиланган 13:52 01.03.2021)
Тошкентга тўртта келадиган айсберг Антарктидадан ажралиб чиқди. Брунт музли токчасидан катта музлик ажралиб чиқди. Унинг майдони 1 270 квадрат метрни ташкил этди.

Гигант ёриқлар 10 йил олдин пайдо бўла бошлади. Уларнинг энг каттаси январ ойида тез ўсишни бошлади.

93
Теглар:
ижтимоий тармоқ, интернет, қизиқарли видео

Йўлбарс ўзига диққатни жалб қилиш учун куйлашни ўрганди

219
Барнаул ҳайвонот боғида йиртқич ўзгалар диққатини жалб қилишнинг янги усулини қўллай бошлади. У қўшиқ куйлашни ўрганди.

Шерхан лақабли йўлбарс нафақат ириллаш, балки куйлаш қобилиятига ҳам эга.

Ишонмайсизми? Унда қуйидаги видеони томоша қилинг.

219