Ҳиллари Клинтон Трампни Путин билан алоқаси борликда айблади. Нега?

803
(Янгиланган 18:50 21.01.2021)
АҚШда яна “рус изи” изланмоқда. Бу сафар Капитолийга уюштирилган ҳужумда. Собиқ АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон бунга гўёки Россия алоқадорлиги ҳақида маълум қилди.

Афсоналарга кўра, Дональд Трамп шу куни, яъни 6 январь куни Россия президенти Владимир Путин билан қўнғироқлашган. Ҳиллари Клинтоннинг қўлида далиллари борми? Нега АҚШ яна ўз муаммоларига сиртдан важ қидирмоқда? Нега Трампнинг собиқ рақибини “қасоскор хоним” деб аташди?

Бу ҳақда батафсил видеода.

803
Теглар:
АҚШда президент сайловлари, Владимир Путин, Дональд Трамп, Ҳиллари Клинтон

Россия дипломатлари Шимолий Кореядан “темир йўл арава”да қайтишди - видео

494
(Янгиланган 18:26 26.02.2021)
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Пхеньяндаги элчихонаси ходимларининг ватанга қандай қайтгани акс этган кадрларни эълон қилди.

Пандемия сабабли темир йўл қатнови ёпилганлиги сабабли улар антиқа йўл билан қайтишга тўғри келди. Дастлаб дипломатлар оила аъзолари билан 32 соат поездда, кейин яна 2 соат автобусда чегарагача келишди.

Дипломатлар чегарани эса темир йўлда юрадиган моторсиз арава ёрдами кесиб ўтишди.

494
Теглар:
Шимолий Корея, Россия, қизиқарли видео

Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган футбол матчи - видео

88
(Янгиланган 14:23 26.02.2021)
Футбол ва футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари мини-футбол майдонида ўйин ўтказишди. 4:0 ҳисобида футзал жамоаси ғалаба қозонди.

Пойтахтдаги Юнусобод спорт мажмуасида Ўзбекистон футбол федерациясининг президенти бўлган давлат ва жамоат арбоби Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг собиқ президенти, сенатор Мираброр Усмонов 15 март куни 71 ёшида оламдан ўтди.

88
Председатель объединения VETERAN Талъат Мурадов

Муродов афғон урушида бедарак кетган яна олти аскар қабрлари топилганини маълум қилди

222
VETERAN бирлашмаси раиси Талъат Муродов Афғонистонда жанг қилган ветеранлар коронавирус пандемияси вақтида қандай қўллаб-қувватлангани, Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида уруш вақтида бедарак йўқолган жангчиларни қидириш ишлари қандай кечаётгани ҳақида гапирди

Талъат Муродовнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси вақтида VETERAN бирлашмаси ўз ходимларини қўллаб-қувватлаш учун бир қанча чоралар кўрган.

"Биргаликда биз кучмиз!" жамғармаси билан биргаликда бирлашма пандемия давомида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи афғон жангчиларига ёрдам бериб келган.

"Ўтган йилнинг май ойида республикамизда рўй берган фожиа - Сардоба сув омборида юз берган ўпирилиш вақтида бизнинг 18 нафар ходимимиз ҳам жабр чеккан. Бирлашмамиз томонидан уларга янги буюмлар: пойабзал, иссиқ кийим-кечак, ёпинчиқлар етказиб берилди, сабаби, улар бошпанасиз қолишган эди", — деб ҳикоя қилди Талъат Муродов Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.

Афғонистондаги урушда Ўзбекистондан 65 000 нафар ветеранлар иштирок этган, улардан 2000 нафари ногирон бўлиб қайтишган, кейинчалик ногиронлар сони 5000 нафарга етган, 1 565 минг ўзбек ўғлонлари бу урушда ҳалок бўлишган, 33 нафари бедарак кетган. Мустақиллик йилларида бедарак кетган ҳисобланган аскарларнинг тўрт нафари тирик топилган ва ватанга қайтарилган. Аммо 29 нафар аскар топилган эмас, уларни ота-оналари, яқинлари ҳалигача кутишади. Ўтган йилнинг ёз фаслида Ўзбекистон ҳукумати афғон урушида бедарак кетган аскарларни қидириш ишларини молиялаштириш ҳақида қарор қабул қилган.

Муродовнинг айтишича, жорий йил февраль ойининг бошида байналминал жангчилар қўмитаси вакилларидан иборат делегация Афғонистонга учган. Афғонистонда ташкил этилган учрашувлар натижасида делегация аъзоларига тўртта қабр кўрсатилган. Шунингдек, татар диаспораси томонидан яна иккита қабр аниқлангани маълум қилинган.

"Бедарак йўқолган аскарларни қидириш ишлари олиб бориляпти ва сўнгги аскарни топгунга қадар давом эттирилади", - деди Муродов.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳрида афғон уруши ветеранлари "Байналминал-жангчи" орденлари билан тақдирландилар.

222
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида