Ўзбекистон Марказий Осиёни тилла тақинчоқлар билан таъминлашга шай видео

585
Тошкентда келажакда минтақадаги энг йирик заводга айланиши керак бўлган янги заргарлик фабрикаси ўз ишини бошлади.

Ҳозирда "Фонон" корхонасида 250 нафардан зиёд заргарлар ишлаб келади ва улар ноёб ва ўзига хос заргарлик буюмларини яратишмоқда. Завод жами 400 та иш ўрнига мўлжалланган. Ҳар йили жами 6 тоннагача - 300 турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Ҳозирда ишлаб чиқариш жараёнида маҳаллий олтиндан фойдаланилса-да, аммо қимматбаҳо тошлар асосан Ҳиндистон, Туркия ва Хитойдан олиб келинади.

Заводнинг биринчи маҳсулоти пойтахтдаги дўконларнинг бирида тақдим этилган. Тез орада Тошкентда ишлаб чиқарилган заргарлик маҳсулотларини Бухоро, Самарқанд ва Қўқонда кўриш мумкин бўлади.

Завод ишчиларининг асосий қисми ёшлардан иборат. Соҳа ўз олдига улкан режаларни қўйган – заргарлик маҳсулоти Ўзбекистон брендига айланмоғи ва бутун дунёда энг талабгир бўлган маҳсулотлардан бирига айланиши керак.

Шу билан бирга анъаналарга содиқлик ва ўзига хослик сақланиб қолиши лозим.

Саноат кўламида олтиндан ҳақиқий санъат асарлари қандай пайдо бўлаётганини Sputnik Ўзбекистон сюжетида томоша қилинг.

585

Россияда Обь дарёси аланга олди видео

199
Обь дарёсида балиқ тутаётган бир гуруҳ шахслар ғайриоддий ҳодисага – дарёнинг қоқ ўртасида юзага келган ёнғинга – гувоҳ бўлишди.

Россияда Обь дарёсининг ёниб кетиши акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.

Маълум бўлишича, тахминан 120-200 метр майдонда пропан-бутан қоришмаси ёниб кетган. Қоришма дарё тубидан ўтган қувурдан сувга тушган.

Ёнғин келиб чиқишига балиқчилардан бирининг снегоходидан учган учқун сабаб бўлганини айтилмоқда.

Ҳодисадан 60 ёшли эркак жабрлангани хабар қилинмоқда.

Ҳозирда ёнғин бартараф қилинган ва қувурнинг шикастланган қисми вақтинча ўчирилган.

199

Европада COVID-19 учинчи тўлқини юз бериши мумкинми видео

256
Европа яна чекловлар киритмоқда: коронавирус учинчи тўлқини яқинлашмоқда. Нега унинг олдини олишга муваффақ бўлинмади? Жавоб Sputnik ролигида.

Греция Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари "қизил" зоналарни "тўқ қизил" зоналар, деб номлади, бир вақтнинг ўзида Латвия ССВ раҳбари "ташвиш тугмасини босиш" вақти келганини айтди.

Нега европа вакциналари қутқармаяпти? AstraZeneca қандай қилиб испания мактаблари ва ёнғин хавфсизлиги хизматлари фаолиятини ишдан чиқарди? Ва нима учун Россия препаратлари бехато ишламоқда? Шу ва бошқа саволларга жавоблар - бизнинг видеомизда.

256
Попрошайки в Ташкенте

Тошкент ва бошқа шаҳарларда тиланчилар кўпайиб кетган Сенат

35
(Янгиланган 14:54 07.03.2021)
Сенат қўмитаси аҳоли ҳаракати гавжум бўлган кўчалар, хиёбонлар, бозорлар, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ва чорраҳаларда тиланчилар кўпайганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. 4 март куни Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва ҳавфсизлик масалалари қўмитаси 3 февраль куни ИИВга юборилган мурожаат жавобини кўриб чиқди. Унда республиканинг барча ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида тиланчилик қилувчи шахслар сони кўпайиб кетишининг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш сўралган эди.

Сенаторлар сўнгги пайтларда аҳоли ҳаракати гавжум бўлган кўчалар, хиёбонлар, бозорлар ва уларга туташ ҳудудлардаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ҳамда чорраҳаларда тиланчилик қилиб келаётган шахслар кўплаб учраётганини таъкидлашди.

“Бу эса, ўз навбатида, тиланчи шахслар томонидан фуқароларнинг юришига қўймай, автомобил йўлларида эса транспорт воситалари ҳаракатланишига хавф туғдириб қатъий туриб садақа сўраши кишининг таъбини хира қилиши табиий. Бундай нохуш ҳолатлар аҳоли кайфиятига салбий таъсир этиб, уларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда”, - дейилган хабарда.

Мамлакат қонунчилигида айнан тиланчилик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик масаласи белгиланган бўлса-да, ушбу норманинг ҳаётда қатъий ишламаётгани бундай шахсларнинг кундан кун кўпайиб боришига замин бўлмоқда, деб ҳисоблашади сенаторлар.

ИИВ патруль-пост, йўл патруль хизмати ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари кўрсатилган жойларда тегишли топшириқлар асосида чора-тадбирларни амалга ошираётганини маълум қилган.

Натижада январь ва февраль ойининг 20 кунлик даврида тиланчилик билан шуғулланиб юрган 131 нафар шахсларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга нисбатан 8 млн. сўмга яқин жарима жазоси белгиланган. 1 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан эса маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

35
Теглар:
сенат