Тожикистон тождор вируснинг тожини қандай батамом “синдирди” видео

714
(Янгиланган 14:27 31.01.2021)
Тожикистон мамлакат COVID-19 устидан ғалаба қозонганини расман эълон қилди. У ерда коронавирус 272 кун “меҳмон бўлди”.

Тожикистонда мана кетма-кет бир неча ҳафтаки янги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари йўқ.

“2021 йил январидан коронавирус йўқ бўлди. Тожикистонда бугун COVID-19 йўқ”, - деди Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон парламентга мурожаатнома йўллай туриб.

Шу билан бирга Раҳмон мамлакат аҳолисини бу бепарволикка берилишларини англатмаслигини таъкидлаб, санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилишни давом эттиришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда коронавирус 2020 йил 30 апрель куни расман қайд этилган эди. Коронавирус пандемияси мамлакатда 272 кун ўтиб чекинди.

Бунинг сири нимада? Тожикистон коронавирусга қарши курашиш бир неча чораларни кўрди: чегаралар ёпилди, масжид, ОТМ, мактаб ва боғчалар фаолияти тўхтатиб қўйилди, спорт ва тантанали оммавий тадбирлар бекор қилинди.

Тожикистонда пандемия давомида жами 13 мингдан зиёд аҳоли касалланди, 90 киши вафот этди. 

Таниқли россиялик шифокор Александр Мясников Тожикистоннинг коронавирус устидан қозонган ғалабаси борасида ўз фикрларини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Тожикистон ковид устидан ғалаба қозонганини эълон қилган биринчи мамлакат эмас. Ғалаба ҳақида гапирган мамлакатларда касалланиш яна авж олиш ҳолатлари ҳам кузатилган.

Мясников Тожикистонга коронавируснинг ҳақиқий тўлқини ҳали етиб келмаган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

“Аҳолининг бирор бир фоизи касалланмас экан, COVID-19 ҳеч қаерга кетмайди. Аҳолининг бир фоизи коронавирусни бошдан кечиргани бу ҳатто авж олиш эмас”, - деди мутахассис Sputnik Тожикистон агентлиги билан суҳбатда.

Қайд этиш жоизки, Тожикистонга коронавирусга қарши курашишда қатор давлатлар, жумладан, Ўзбекистон ёрдам қўлини чўзди. Ўзбекистон қўшнисига бир неча марта инсонпарварлик ёрдами жўнатди. Бундан ташқари ўзбекистонлик мутахассислар Душанбе ва Сўғд вилоятида бўлиб, коронавирусга қарши курашдаги тажрибалари билан ўртоқлашишди. Эмомали Раҳмон ушбу хавфли касалликка қарши курашда кўрсатилган амалий ёрдам учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирган эди.

714
Теглар:
Тожикистон янгиликлари, коронавирус, Тожикистонда коронавирус, Тожикистон

Миллий гвардия аскарлари оналарни табриклашди видео

59
(Янгиланган 13:16 08.03.2021)
Миллий гвардия ҳарбий қисмдан 4 нафар намунали хизмат қилаётган аскарларга 8 март байрам муносабати билан оналарни юзма-юз табриклашга шароит яратиб берилди.

Асосий мақсад 10 ойдан бери уйдан узоқда бўлган ўғлини муддатли ҳарбий хизматини тугашини интиқлик билан кутаётган оналарга ўзгача бир бахт улашиш.

59

Каратэ устаси аёлларга ўзини ҳимоялаш усулларини кўрсатди видео

194
(Янгиланган 18:49 08.03.2021)
8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан каратэ бўйича дунё ва Европа мусобақалари ғолиби Андрей Гриневич аёлларга ўзини ҳимоя қилиш усулларини кўрсатди.

Ўзини ҳимоялаш усуллари барча ёшдаги аёлларга фойдали.

194
Теглар:
қизиқарли видео
Купол мечети

Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли вафот этди

119
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.

Идора Шайх Абдулазиз Мансурнинг фарзанди вафоти муносабати билан унинг барча оила аъзоларига таъзия билдирди.

119