“Боливияликлар эркин нафас олишлари мумкин”: Луис Арсе “Спутник V” вакцинаси ҳақида

313
Боливияга Россиянинг янги коронавирус инфнециясига қарши “Спутник V” вакцинасининг 20 минг дозаси етказиб берилди.

Эл-Алто аэропортида вакцина ортилган самолётни давлат раҳбари Луис Арсе қарши олди.

Боливия президенти муаммони ҳал қилиш бошлангани ва боливияликлар эркин нафас олишлари мумкинлигини қайд этди.

“Спутник V” Лотин Америкасининг Венесуэла, Аргентина каби мамлакатлари ҳам етказиб берилган. Аргентина президенти Алберто Фернандес  21 январь куни Спутник V” вакцинаси билан эмланди.

Бундан ташқари, Бразилияда 15 январдан бошлаб коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда. Вакцина айни пайтда ўзининг хавфсизлиги ва самарадорлигини исботлаган. Шунингдек, вакцинада узоқ кузатилувчи салбий оқибатлар мавжуд эмаслиги ўз исботини топган.

313
Теглар:
эмлаш, Лотин Америкаси мамлакатлари, Боливия, вакцина, Спутник V

Zoom᾽даги учрашувда отасининг ўрнига ўтирган қизалоқ оила сирини фош қилиб қўйди видео

344
Қизалоқ Zoom᾽даги онлайн учрашувда отасининг ҳамкасбларига оилада рўй берган кичик бир воқеани айтиб бериб, уларни кулдирди.

“RT” хабарига кўра, қизиқ ҳолат 19 февраль куни Американинг “Layer Origin Nutrition” озиқ-овқат қўшимчаларини ишлаб чиқарувчи компанияси ходимлари билан рўй берган.

Ходимларнинг Zoom᾽даги учрашуви одатдагидек бўлиб ўтаётган эди, бироқ улардан бирининг қисқа муддатга компьютердан узоқлашишига тўғри келди. Ҳамкасблар усиз суҳбатни давом эттиришаётган вақтда экранда кутилмаганда кичкина қизалоқ пайдо бўлиб, отасининг ҳамкасблари билан суҳбатлаша бошлади.

Катталар хурсанд бўлиб кичкинтой билан саломлашишди, у эса уларга ўзи чизган суратни кўрсатди. Қизалоқ суратда отаси Супербоулга (ҳар йили бир марта ўтказиладиган Америка футболи бўйича асосий ўйин) кўп пул сарфлагани учун онаси уни койиётганини тасвирлаганини ҳикоя қилиб беради.

Шу пайт қизалоқнинг отаси қайтиб келиб, ўз ўрнига ўтиради. Видеода эркак нима сабабдан ҳамкасблари кулаётганини узоқ англамай турганини кўриш мумкин.

344

Энг шов-шувли жиноятларга оид бўлган қурол-аслаҳа ва буюмлар ИИББ музейидан лавҳа

1355
(Янгиланган 10:41 04.03.2021)
Тошкент шаҳар ИИББ Шон-шараф музейи 2020 йил охирида янгитдан бунёд этилди. Музейнинг энг қизиқарли қисми - тарихий бошланиш қисми ҳисобланади. Тошкент ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш пайдо бўлиш, шаклланиш тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи экспозициялар мавжуд.

Музейда Тошкент шаҳар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш тузилмаларининг пайдо бўлиши, шаклланиши тарихи турли йиллардаги ички ишлар органларидаги ўзгаришлар, ислоҳотлар, бу тизимда намунали хизмат қилган ходимларнинг шахсий коллекциялари ва аҳоли ўртасида шов-шувга сабаб бўлган жиноят ишига оид бўлган далилий ашё сифатида олинган қурол-аслаҳалар, буюмлар ўз ичига олган экспозициялар мавжуд.

1355
Теглар:
қизиқарли видео, ИИВ, ИИББ, Тошкент, Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев поздравил Узбекистан с Днем конституции

Мирзиёев бир гуруҳ аёлларни байрам муносабати билан тақдирлади

101
(Янгиланган 20:25 04.03.2021)
Президент 8 март байрами арафасида бир гуруҳ аёлларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади. Улар орасида актрисалар Гавҳар Зокирова ва Лола Элтоева ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади.

Улар мамлакатда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётганлари учун ушбу мукофотларга лойиқ кўрилган.

“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Фарида Абдураҳимова, Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси  Орал Атаниязова тақдирланган.

"Саодат" журнали бош муҳаррири Мунаввархон Усмонова "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими" фахрий унвони билан мукофотланган.

Тўрт киши "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланган. Улар орасида Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Гавҳар Зокирова ҳам бор.

24 киши "Меҳнат шуҳрати" орденига лойиқ кўрилган. Улар орасида Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова ҳам бор.

"Дўстлик" орденига 31 киши муносиб кўрилган. Тақдирланганлар орасида Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Лола Элтаева ҳам бор.

7 киши II даражали "Соғлом авлод учун" ордени, яна 7 киши II даражали "Саломатлик" ордени, 4 киши "Соғлом турмуш" медали, 4 киши "Содиқ хизматлари учун" медали, 9 киши "Келажак бунёдкори" медали билан, 33 киши "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.

Қуйида тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан танишиш мумкин.

101