Нима учун Мария Бутина ТИВ Қабуллар уйи ёнида якка ўзи пикетга чиқди

267
(Янгиланган 16:59 03.02.2021)
"Латвияда журналистларга босимни тўхтатинг" - Мария Бутина Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Қабуллар уйига шундай плакат билан чиқди.

2018 йилда АҚШда Россия разведкаси билан алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олинган Жамоатчилик палатаси аъзоси Sputnik даги ҳамкасбларини қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Бутина плакат билан ЕХҲТ раиси эътиборини жалб қилишга уринди. Анн Линде Сергей Лавров билан музокаралар ўтказиш учун Москвага келди. Бутина Линдадан нимани сўради? Россия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари қандай асосий тамойилни эслатди?

267

Россияда Обь дарёси аланга олди видео

169
Обь дарёсида балиқ тутаётган бир гуруҳ шахслар ғайриоддий ҳодисага – дарёнинг қоқ ўртасида юзага келган ёнғинга – гувоҳ бўлишди.

Россияда Обь дарёсининг ёниб кетиши акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.

Маълум бўлишича, тахминан 120-200 метр майдонда пропан-бутан қоришмаси ёниб кетган. Қоришма дарё тубидан ўтган қувурдан сувга тушган.

Ёнғин келиб чиқишига балиқчилардан бирининг снегоходидан учган учқун сабаб бўлганини айтилмоқда.

Ҳодисадан 60 ёшли эркак жабрлангани хабар қилинмоқда.

Ҳозирда ёнғин бартараф қилинган ва қувурнинг шикастланган қисми вақтинча ўчирилган.

169

Европада COVID-19 учинчи тўлқини юз бериши мумкинми видео

246
Европа яна чекловлар киритмоқда: коронавирус учинчи тўлқини яқинлашмоқда. Нега унинг олдини олишга муваффақ бўлинмади? Жавоб Sputnik ролигида.

Греция Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари "қизил" зоналарни "тўқ қизил" зоналар, деб номлади, бир вақтнинг ўзида Латвия ССВ раҳбари "ташвиш тугмасини босиш" вақти келганини айтди.

Нега европа вакциналари қутқармаяпти? AstraZeneca қандай қилиб испания мактаблари ва ёнғин хавфсизлиги хизматлари фаолиятини ишдан чиқарди? Ва нима учун Россия препаратлари бехато ишламоқда? Шу ва бошқа саволларга жавоблар - бизнинг видеомизда.

246
Тушение пожара

Самарқанд вилоятидаги ресторанлардан бирида ёнғин юз берди

24
Бинонинг тахминан 200 кв.м. майдони ёнғиндан зарарланган. Ёнғиндан жабрланган ва қурбонлар йўқлиги айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги “Омонбой” маҳалласида жойлашган ресторанда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабар қилинишича, ёнғин, бугун, 7 март куни тахминан соат 11:00 ларда содир бўлган.

ФВВ вилоят бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келган. Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бинонинг тахминан 200 кв.м. майдони ёнғиндан зарарланган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа вақт ичида тўлиқ бартараф этилган.

Содир бўлган ҳолатда жабрланган ва қурбонлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги “Шовотландия” кафесига қасддан ўт қўйган шахс қўлга олингани хабар қилинган эди. Ёнғин натижасида мазкур кафеда ишлаган ва яшаган беш киши ҳалок бўлган.

24
Теглар:
ФВВ, ёнғин, Самарқанд вилояти