Ҳиндистон шимолидаги Уттаракханда штатида содир бўлган муз кчиши оқибатида Ҳималай тоғларидан оқиб тушувчи Алакнанда дарёси қирғоқларидан ошиб бир неча уй ва инфратузилма объектларни сув ва муз босиб қолган.
Табиий офат оқибатида жами 150 нафарга кишилар бедарак йўқолган, деб хабар қилмоқда маҳаллий ҳокимият. Қутқарув операциясида 250 нафар чегара полицияси ва яна 600 нафар кўнгилли фуқаролар иштирок этмоқда.
Айни дамда Уттаракханда шатати ҳукумати дарё қирғоқларида жойлашган аҳолини хавфсиз жойга кўчириш тадбирларини амалга оширмоқда. Шринагар, Ришикеш ва Харидвар шаҳарларида жойлашган сув омборлари катта миқдорда сув ташлашни бошлаган.
Айни дамда вафот этган 10 кишининг жасади топилган.
Россияда Обь дарёсининг ёниб кетиши акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.
Маълум бўлишича, тахминан 120-200 метр майдонда пропан-бутан қоришмаси ёниб кетган. Қоришма дарё тубидан ўтган қувурдан сувга тушган.
Ёнғин келиб чиқишига балиқчилардан бирининг снегоходидан учган учқун сабаб бўлганини айтилмоқда.
Ҳодисадан 60 ёшли эркак жабрлангани хабар қилинмоқда.
Ҳозирда ёнғин бартараф қилинган ва қувурнинг шикастланган қисми вақтинча ўчирилган.
Греция Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари "қизил" зоналарни "тўқ қизил" зоналар, деб номлади, бир вақтнинг ўзида Латвия ССВ раҳбари "ташвиш тугмасини босиш" вақти келганини айтди.
Нега европа вакциналари қутқармаяпти? AstraZeneca қандай қилиб испания мактаблари ва ёнғин хавфсизлиги хизматлари фаолиятини ишдан чиқарди? Ва нима учун Россия препаратлари бехато ишламоқда? Шу ва бошқа саволларга жавоблар - бизнинг видеомизда.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. 4 март куни Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва ҳавфсизлик масалалари қўмитаси 3 февраль куни ИИВга юборилган мурожаат жавобини кўриб чиқди. Унда республиканинг барча ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида тиланчилик қилувчи шахслар сони кўпайиб кетишининг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш сўралган эди.
Сенаторлар сўнгги пайтларда аҳоли ҳаракати гавжум бўлган кўчалар, хиёбонлар, бозорлар ва уларга туташ ҳудудлардаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ҳамда чорраҳаларда тиланчилик қилиб келаётган шахслар кўплаб учраётганини таъкидлашди.
“Бу эса, ўз навбатида, тиланчи шахслар томонидан фуқароларнинг юришига қўймай, автомобил йўлларида эса транспорт воситалари ҳаракатланишига хавф туғдириб қатъий туриб садақа сўраши кишининг таъбини хира қилиши табиий. Бундай нохуш ҳолатлар аҳоли кайфиятига салбий таъсир этиб, уларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда”, - дейилган хабарда.
Мамлакат қонунчилигида айнан тиланчилик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик масаласи белгиланган бўлса-да, ушбу норманинг ҳаётда қатъий ишламаётгани бундай шахсларнинг кундан кун кўпайиб боришига замин бўлмоқда, деб ҳисоблашади сенаторлар.
ИИВ патруль-пост, йўл патруль хизмати ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари кўрсатилган жойларда тегишли топшириқлар асосида чора-тадбирларни амалга ошираётганини маълум қилган.
Натижада январь ва февраль ойининг 20 кунлик даврида тиланчилик билан шуғулланиб юрган 131 нафар шахсларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга нисбатан 8 млн. сўмга яқин жарима жазоси белгиланган. 1 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан эса маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.