Украина ҳудудида, мисол учун, граф Ксидонинг авлоддан-авлодга мерос тарифасида ўтиб келган қўрғончаси, шунингдек, 500 йиллик тарихга эга ва ЮНЕСКО томонидан бутунжаҳон мерос сифатида тан олинган черков жой олган.
Шунингдек, XVI — XVIII асрларга оид қурилишлар ҳам мавжуд.
Уларнинг барчаси реставрацияни талаб этади, аммо бу ишларни бажаришга ҳеч ким шошилмаяпти.
Тобора олислашиб бораётган меросни қандайдир йўл билан қутқариш имконияти борми? Бу ҳақда видеосюжетда томоша қилинг.
“RT” хабарига кўра, қизиқ ҳолат 19 февраль куни Американинг “Layer Origin Nutrition” озиқ-овқат қўшимчаларини ишлаб чиқарувчи компанияси ходимлари билан рўй берган.
Ходимларнинг Zoom᾽даги учрашуви одатдагидек бўлиб ўтаётган эди, бироқ улардан бирининг қисқа муддатга компьютердан узоқлашишига тўғри келди. Ҳамкасблар усиз суҳбатни давом эттиришаётган вақтда экранда кутилмаганда кичкина қизалоқ пайдо бўлиб, отасининг ҳамкасблари билан суҳбатлаша бошлади.
Катталар хурсанд бўлиб кичкинтой билан саломлашишди, у эса уларга ўзи чизган суратни кўрсатди. Қизалоқ суратда отаси Супербоулга (ҳар йили бир марта ўтказиладиган Америка футболи бўйича асосий ўйин) кўп пул сарфлагани учун онаси уни койиётганини тасвирлаганини ҳикоя қилиб беради.
Шу пайт қизалоқнинг отаси қайтиб келиб, ўз ўрнига ўтиради. Видеода эркак нима сабабдан ҳамкасблари кулаётганини узоқ англамай турганини кўриш мумкин.
Музейда Тошкент шаҳар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш тузилмаларининг пайдо бўлиши, шаклланиши тарихи турли йиллардаги ички ишлар органларидаги ўзгаришлар, ислоҳотлар, бу тизимда намунали хизмат қилган ходимларнинг шахсий коллекциялари ва аҳоли ўртасида шов-шувга сабаб бўлган жиноят ишига оид бўлган далилий ашё сифатида олинган қурол-аслаҳалар, буюмлар ўз ичига олган экспозициялар мавжуд.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади.
Улар мамлакатда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётганлари учун ушбу мукофотларга лойиқ кўрилган.
“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Фарида Абдураҳимова, Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Орал Атаниязова тақдирланган.
"Саодат" журнали бош муҳаррири Мунаввархон Усмонова "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими" фахрий унвони билан мукофотланган.
Тўрт киши "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланган. Улар орасида Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Гавҳар Зокирова ҳам бор.
24 киши "Меҳнат шуҳрати" орденига лойиқ кўрилган. Улар орасида Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова ҳам бор.
"Дўстлик" орденига 31 киши муносиб кўрилган. Тақдирланганлар орасида Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Лола Элтаева ҳам бор.
7 киши II даражали "Соғлом авлод учун" ордени, яна 7 киши II даражали "Саломатлик" ордени, 4 киши "Соғлом турмуш" медали, 4 киши "Содиқ хизматлари учун" медали, 9 киши "Келажак бунёдкори" медали билан, 33 киши "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.
Қуйида тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан танишиш мумкин.