"Ёдимиздасиз, қадрлаймиз!": Тошкентда Ватан ҳимоячилари куни нишонланди

473
Бугун МДҲда ўзига хос байрам - Ватан ҳимоячилари куни нишонланмоқда. Ушбу сана РСФСРда 1922 йилда белгиланган. Бу кунда биз Ватан ҳимоячиларини ёдга оламиз

Ушбу муносабат билан Волгоград мемориал қабристонида Мангу оловга гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Байрамона юришда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев, республикадаги Россотрудничество ваколатхонаси вакили Михаил Вождаев, ҳарбий атташе, Тошкент еперхияси вакиллари иштирок этдилар.

473

Латвияда совет жангчиларига қўйилган яна бир ёдгорлик таҳқирланди

39
Совет аскарлари хотираси устидан навбатдаги даҳшатли таҳқирлаш ҳолати Латвиянинг Екабпилс шаҳрида юз берди. Тунда маҳаллий мемориал жойидан пушка ғойиб бўлди.

Кимдир пушкани жойидан қисмларга ажратиб, номаълум йўналишда олиб кетган. Видеокузатув камералари тракторни суратга олган. Кадрларда трактор ковшида ўша пушка олиб кетилаётгани акс этган.

Совет жангчиларига мемориални ким таҳқирлади? Миллатчилар бу хабарни қандай қарши олди? Латвиядаги вандалларни кимдир тўхтата оладими? Бу саволларга ҳамон ҳеч қандай жавоб йўқ. Маҳаллий аҳоли ўз тахминларини билдирмоқда - кадрларни томоша қилинг.

39

Байден "ниқоб тақиш бўйича дастур"ни йўққа чиқарай деди - кулгили кадрлар

147
Қўшма Штатлар президенти ҳимоя ниқобини тақишни унутган эди, аммо вақтида ақлини йиғди ва ҳолатни тўғрилашга улгурди. Кулгили кадрлар - бизнинг видеода.

COVID-19га қарши кураш мавзусига бағишланган матбуот-анжуманида Байден америкаликларни эмлаш дастури белгиланган режадан бир неча ҳафта илгарилаб кетганлигини маълум қилган эди.

Шу билан бирга, Жо Байден ўз чиқиши давомида икки бор америкаликларни ҳимоя ниқобларини тақишда давом этишга чақирли. Аммо чиқишдан сўнг АҚШ етакчисининг ўзи ниқоб тақишни унутиб қўйди.

Ва шу тариқа, январ ойи охирида америкаликларни "100 кун давомида ниқоб тақиш"га чақирган махсус дастурни барбод қилишига оз қолди.

147