Иссиқ Кўл XV Халқаро спорт ўйинлари

Oбуна бўлиш
Ушбу мусобақаларда 8 мамлакатдан 1800 спортчи 14 спорт турида белашади.

ТОШКЕНТ,  7 сен – Sputnik. Иссиқ Кўл бўйида “Осиё ҳамкорлик ва тинчлик ҳудуди” шиори остида Халқаро спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда, хабар берди  Sputnik Қирғизистон.

8 мамлакат спортчилари Бактуу-Долоноту қишлоғига, бу йил 15 марта ўтказилаётган, анъанавий мусобақаларда қатнашиш учун келишди.

Бу йил медаллар учун Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Латвия, Тожикистон, Германия ва Хитой вакиллари курашади. Мусобақа тантанали очилиши шанба куни бўлиб ўтди.

Мусобақаларнинг асосий мақсади, Қирғизистон Физкултура ва Спорт қўмитаси раиси Шейшенкул Бакиров сўзларига қараганда, бу халқлар ва спорт ташкилотлари орасида дўстликни кучайтиришдир.

Бу йил спортний 14 тури бўйича совринлар тақсимланади. Улар орасида армрестлинг, стритбол, волейбол, енгил атлетика ва  пляж кураши бор. Иссиқ Кўл ўйинлари 12 сентябргача чўзилади.

Янгиликлар лентаси
0