Аятулла Хомейни: Макка яқинидаги фалокат – Саудия ҳукумати бепарволиги оқибати.

Oбуна бўлиш
Эрон раҳбари сўзларига қараганда, ушбу фожеа ортида турган бепарволикка муносиб баҳо берилиши керак.

ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik.  Эрон бош раҳбарии Аятулла Али Хомейнининг сўзларига қараганда, Макка яқинидаги Мина водийсида рўй берган, 700 дан зиёд одамнинг умрига зомин бўлган фожеага Саудия Арабистони раҳбариятининг “бефарқлиги” ва “нотўғри ҳатти-ҳаракати” сабаб бўлди, деб хабар берди РИА Новости Эрон миллий ахборот агентлиги (IRNA)  хабари асосида.

“Саудия Арабистони ҳукумати ушбу фожеа учун тўлиқ жавобгарликка тортилиши керак… Ушбу талофат ортида ётган бепарволик ва нотўғри ҳатти-ҳаракатларга бепарво бўлмаслик керак”, — деди Хомейни. 

Эслатиб ўамиз Макка яқинидаги Мина водийсида рўй берган фожеа оқибатида, зиёратчиларнинг икки улкан оқими, икки кўча бирлашган кичик майдонда тўқнишиб кетган ва бунинг оқибатида кучли тиқилинч ҳосил бўлган. Тиқилинчда 717 киши халок бўлган ва 863 киши жароҳатланган. IRNA агентлиги хабарига кўра, тиқилинчда Эрон фуқароларидан 95 киши қурбон бўлган ва 150 киши жароҳат олган.  


Янгиликлар лентаси
0