Эмомали Рахмон: Тожикистондаги воқеаларнинг «чет эллик буюртмачилари» бор

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишТожикистон президенти Эмомали Рахмон
Тожикистон президенти Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Милиция ходимларига уюштирилган ҳужумга ўзларининг “чет эллик эгалари буюруғига биноан тожиклар тинчлик ва тотувлигини бузишни хохлаган” одамлар сабабчи.

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Рахмон мамлакатда яқинда бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеаларда  “чет эллик буюртмачилар” қўли борлигини таъкидлади.

Сентябр ўрталарида Тожикистонда ҳукумат ҳарбий кучлари томонидан махсус операция ўтказилганди. Ушбу операция натижасида собиқ Мудофаа вазири ўринбосари Абдуҳалим Назарзода ва жангарилар гуруҳи йўқ қилинди. Ҳукумат хабарига биноан, ушбу гуруҳ Душанбе ва Вахдатда жойлашган ИИБ  бўлимларига ҳужум уюштирганликда айбланган. Ҳужум натижасида 9 милиция ходими қурбон бўлганди.

Давлат раҳбари “сотқинлар ва уларнинг чет эллик эгаларининг жиноий режалари, тожик халқи ва ҳарбий кучларининг мардлиги туфайли амалга ошмади”, — деди.  

Тожикистон Ислом қайта тўғилиш партияси раҳбари Муҳиддин Кабири (ҳозир чет элда) ҳам ушбу фожеага алоқадор деб топилган. Ундан ташқари ушбу партия бошқарув қўмитаси аъзоларидан яна 13 киши Душанбеда ҳибсга олинган.

Янгиликлар лентаси
0