Россия, Калининград, ТЭЦ-2. Архив сурат

Парижда иқлим бўйича янги шартнома тузилди

76
(Янгиланган 13:07 14.12.2015)
БМТ Иқлим ўзгариши конвенцияси доирасида, Киото протоколидан кейин иккинчи шартнома тузилди. Ушбу шартнома 2020 йилга қадар иқлим ўзгаришини олдини олиш бўйича асосий тамойилларни ва глобал ҳаракатлар йўналишини белгилайди.

 

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Икки ҳафталик музокаралардан кейин 195 мамлакат вакиллари, барча учун бажарилиши шарт бўлган, БМТнинг иқлим бўйича янги шартномасини қабул қилишди. Ушбу шартнома 2020 йилга қадар парник газлари эмиссияси ҳажми ва иқлим ўзгариши олдини  олиш чораларини белгилайди.

“Бу иқлим ўзгаришига мослашиш ва парник газлари чиқаришни камайтириш  бўйича глобал ҳаракатнинг янги босқичи. Шартнома экологлар ва энг катта зарар кўрган мамлакатлар талабларига жавоб бермайди, лекин йўқдан кўра бор, деганларидек…  Ушбу шартномага кўра, парник газлари чиқаришни кескин камайтиришни 10-15йилга тўхтатиб турилади, бундан катта зарар кўраётган заиф мамлакатларга эса — катта миқдорда молиявий ёрдам бериш кўзда тутилган”, — дейди иқлим музокараларининг кўп йиллик кузатувчиси ва “Иқлим ва энергетика”  дастури раҳбари Алексей Кокорин.

БМТ Иқлим ўзгариши конвенцияси доирасида, Киото протоколидан кейин тузилган иккинчи шартнома, 2020 йилга қадар иқлим ўзгаришини олдини олиш бўйича асосий тамойилларни ва глобал ҳаракатлар йўналишини белгилайди. Бир неча йил давомида, шарномани бажариш қоидаларини ишлаб чиқиш керак, кўп нарса айнан шунга боғлик.

Париждаги учрашувдан биринчи натижа аллақачон бор. Дунёнинг кўплаб мамлакатлари, ўз тарихида биринчи марта 2025-2030 йилларда парник газлари чиқаришни чеклаш ҳақида миллий мақсад сифатида қабул қилди.

Олдинроқ, Россия президенти Владимир Путин ўз нутқида 2030 йилга келиб Россия парник газлари чиқаришни 1990 йилга нисбатан 70 % га қисқартиришга умид қилаётганини хабар берганди.

Ундан ташқари Росси иқлим ўзгаришига мослашиш режасини тузиши ва 2022 йилдан бошлаб уни амалга киритиши лозим.

“Кўпайиб бораётган ўрмон ёнғинлари ва уларни олдини олиш– бу ҳам мослашиш чораларидир. Бундан ташқари барча мамлакатлар углерод “омбори” бўлган шимолий ўрмонлар ва ерларни сақлаб қолишга қарор қилишди”, — деди Кокорин.

Россия, шу қаторда, мамлакатнинг узоқ муддатли кам углеродли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиши ва қабул қилиши керак.

Қабул қилинган қарорга кўра, 2020 йилда ривожланаётган мамлакатларни давлат ва хусусий компаниялар томонидан молиялаштирилиши бир йилга 100 млрд. долларга етиши керак.

“Барча ривожланган мамлакатлар, шу жумладан Россия ҳам, ёрдам кўрастиши керак. Лекин бизнинг ўзимиз ушбу ёрдамни кимга бериш ва қандай дастурларга беришни белгилаймиз. Иқлим ва парник газларини чеклаш шундай кенг тушунчаки, ҳар қандай лойиҳани иқлимий деса бўлади: соғлиқни сақлаш, энергетика ва янги технологиялар соҳасида, ҳам”, — деди Кокорин.

Парижда энг ривожланган мамлакатлар табий офатлар юз берганда аҳоли ҳаёти ва мол-мулкини суғурта қилиш мақсадида 300 миллион доллар ажратилади. Биринчи навбатда ушбу маблағ Осиё-Тинч океани ҳудудига йўналтирилиши кутилмоқда. Кўп миллиардли молия оқими аллақачон кам ривожланган ва иқлимий заиф мамлакатларнинг Яшил иқлим фондига ва бошқа молия ташкилотларига йўналтирилди.

Париждаги иқлим анжуманида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашди.

Келажакда иқлим ўзгариши натижасида, ўз яшаш жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган мигрантларга ҳам ёрдам берилади.  

Мамлакатлар 2025 йилга қадар иқлимий молиялаш ҳажми, давлат ва хусусий маблағлар улуши ҳамда парник газлар ҳажмини мослаштириш улушлари ҳақида ҳам аниқ бир қарорга келинмади. Булар ушбу иқлим шартномасининг камчиликларидир.

Қайси мамлакатлар молиявий донор бўлиши ҳақидаги тортишувлар жуда узоқ давом этди. Хитой, Саудия Арабистони, Сингапур ва бошқа кучли мамлакатлар мажбурий эмас ихтиёрий равишда иқлим фондига маблағ ажратадиган бўлишди.

 

76