Саудия Арабистонида мусулмон давлатлар ҳарбий коалицияси тузилди

© Sputnik / Александр Паниотов / Медиабанкка ўтишМасжид гумбази
Масжид гумбази - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистонида ташкил топган ушбу ҳарбий коалиция 34 исломий мамлакатни бирлаштирган бўлиб у ДАИШ ва бошқа террорчи гуруҳларга қарши курашади.

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Саудия Арабистони исломий давлатлар иштирокида ҳарбий коалиция тузганини эълон қилди, РИА Новости Рейтер агентлиги хабари асосида.

Коалициянинг бирлашган қўмондонлик маркази Саудия Арабистони пойтахти Эр-Риядда жойлашади.  

Саудия Арабистонининг SPA ахборот агентлиги хабарига кўра, коалицияга қўйидаги давлатлар кирди: Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирлиги, Иордания, Миср, Туркия, Покистон, Бахрайн, Бангладеш, Бенин,Чад, Того, Тунис, Джибути, Сенегал, Судан, Съерра Лионе, Габон, Сомали, Гвинея, ПНА, Комор ороллари, Кот-д’Ивуар, Қувайт, Ливан, Ливия, Малдив республикаси, Марокко, Мавритания, Нигер, Нигерия, Мали, Малайзия, Қатар ва Яман.

Коалиция, баёнотига қараганда, “мусулмон халқлари учун хавф туғдираётган террорчиликка қарши кураш учун” ва “миллатларнинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига асосан”, ташкил қилинмоқда.

Саудия Арабистони Мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон Ал-Сауднинг сўзларига қараганда, ушбу ҳарбий коалициянинг мақсади, нафақат ДАИШ, балки бошқа террорчи гуруҳларга ҳам қарши курашиш бўлади. Коалиция ўз фаолиятини халқаро ташкилотлар ва йирик мамлакатлар билан мувофиқлаштиради.

Янгиликлар лентаси
0