Москвада ОДКБ (КХШТ) кенгаши. Архив сурат

ОДКБ давлатлари: ИД билан боғлиқ шахсларни аниқлаш бизнинг бурчимиз

56
(Янгиланган 11:32 22.12.2015)
ИД билан яширин алоқада бўлган барча шахс ва гуруҳларни топиш, КХШТ (ОДКБ) аъзоларининг жавобгарлигидир.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Москвада Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Коллектив Ҳамкорлик Шартномаси ташкилоти раҳбарлари, бутун одамзодга хавф солаётган, ИД террорчилик гуруҳига қарши кескин курашиш масаласини ҳозирги кунннинг энг долзарб вазифаси деб ҳисоблашмоқда.

Афғонистон ҳудудида ИШИД, Толибон, Ал-Қоида ва бошқа террорчи гуруҳлар фаоллиги ошиши мунособати КХШТнинг жанубий чегараларида, Ўрта Осиё мамлакатларида вазият кескинлашиб бораётганини таъкидлашди.

Ушбу мунособат билан, террорчиларни молиявий манбаалардан ажратиш мақсадида, ИД ва бошқа террорчи гуруҳлар билан иқтисодий алоқаларда бўлган барча фуқароларни аниқлаш — КХШТ давлатларининг бурчи эканлигини таъкидлашмоқда.

“Ишончимиз комилки, молия манбаалари беркитилмасдан туриб, террорчилар билан самарили кураш олиб бориш мушкулдир. Бу борада биз БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2015 йил 17 декабрда қабул қилинган 2253 сонли резолюциясини ва унда айтилган ИШИД, Ал-Қоида ва улар билан боғлиқ барча шахсларга қарши қаратилган чоралар қабул қилиш ҳақидаги чақириқни қўллаб қувватлаймиз”, — дейилган ҳужатда.     

Ундан ташқари радикал ва экстремистик ғоялар жамиятда илдиз отмасдан туриб уларни олдини олиш учун, фуқаролик иммунитетини кучайтириш кераклиги таъкидланди. Бу масалада давлат органлари саъй-ҳаракатларини ижтимоий ташкилотлар, ОАВ ҳамда диний конфессиялар имкониятлари билан тўлдириш кераклиги алоҳида таъкидланди.

КХШТ – Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти 2002 йилда ташкил қилинган бўлиб, унга Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон киради. Ўзбекистон  КХШТ аъзолигидан 2012 йилда чиққан.

Ўзбекистон КХШТдан чиққан бўлсада, Россия билан Иттифоқчилик шартномаси 2005 йилдан буён амал қилиб келмоқда.

56