Спутник халқаро ахборот агентлиги повильони. Архив сурат

Немислар миграция инқирозида АҚШ етарли даражада ёрдам бермаётганидан норози

30
Қочқинлар муаммосини ечишда АҚШ томонидан таклиф қилинган ёрдам таклифини Европаликлар етарли эмас деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 22 дек, Sputnik Матбуот хизмати. Sputnik.Мнения учун Британияда оммавий бўлган Populus изланишлар компанияси ўтказган сўров натижаларига кўра – Германиянинг 71 % аҳолиси, АҚШнинг 2017 йилга қадар йилига 100 минг қочоқ қабул қилиш ҳақидаги таклифи — етарли ёрдам эмас, деб ҳисоблайди. АҚШда бўлса сўралганларнинг 85% буни етарли, ҳатто керагидан ҳам ортиқча деб ҳисоблайди.

“АҚШ томонидан таклиф қилинган, 2017 йилга қадар йилига 100 минг қочқин қабул қилиш ҳақидаги ёрдам таклифи етарлими”, — дейилган саволга Шарқий Европанинг 54% респондентлари, ва Ғарбий Европанинг 45% респондентлари – етарли эмас деб ҳисоблайдилар. Алоҳида мамлкатлар орасида Венгрия – 63%, Болгария – 62% ва Полшанинг – 47% аҳолиси АҚШ ёрдамини етарли эмас деб ҳисоблайди.

АҚШ ёрдамини етарли деб ҳисоблайдиганлар сони Францияда кўпчилликни ташкил қилади – 54%, Буюк Британия ва Чехияда бундайлар – 51 % ва 46 % ни ташкил қилди.   

Сўров Populus компаниямси номидан 2015 йил октябр ойиа ўтказилди. Сўровда умуман 8000 киши қатнашди. Сўров Буюк Британия, АҚШ, Германия, Франция, Болгария, Венгрия, Чехида ва Польшадан 1000 киши иштирокида ўтказилди. Сўралган аҳоли жинси, ёши, турар жойига қараб белгиланган. Мамлакат бўйича ишончлилик интервали +/- 3,1 % ни, ишончлилик эҳтимоли эса 95 %ни ташкил қилди.  

Sputnik.Мнения лойиҳаси ҳақида

Жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган ушбу халқаро лойиҳа 2015 йил январида ўз ишини бошлади. Sputnik. Мнениянинг сўровлар ўтказиш бўйича ҳамкори Британиянинг Populus изланишлар корхонаси. Sputnik. Мнения доимий равишда АҚШ ва Еврпа мамлакатларида энг долзарб ижтимоий ва сиёсий муаммолар бўйича аҳоли фикрини ўрганиш билан шуғулланади.   

Sputnik (sputniknews.com) – халқаро ахборот агентлиги бўлиб, дунёнинг ўнлаб мамлакатларида ўзининг мултимедиа ва ахборот хабларига эга. Sputnik ўз ичига интернет саҳифалари, аналогли ва рақамли радиоэшиттиришлар, мобил дастурлар ва ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни қамраб олади.

Sputnik.Мнения ўтказган бошқа изланишлар билан ҳам танишинг:

Европа ва АҚШ аҳолиси муқобил нуқтаи назар эшитишга таёр:  http://sputniknews.com/agency_news/20150519/1022279471.html

Америкаликлар ва Европаликлар шахсий маълумотлар ўғирланишидан қўрқади:http://sputniknews.com/us/20150602/1022839476.html

Сўров Европада оппозицион партияларнинг оммавийлигини кўрсатди: http://sputniknews.com/agency_news/20150616/1023416165.html

Европаликларнинг учдан бири НАТО ўрнига ЕИ армияси келиши керак, деб ҳисоблайди:http://sputniknews.com/art_living/20150630/1024020681.html

Афроамерикаликлар кўпроқ ўлдирилади:http://sputniknews.com/agency_news/20150714/1024560652.html

АҚШ ва Европа ОАВлари сиёсатчилар ва йирик бизнесга тобе — сўров:http://sputniknews.com/agency_news/20150825/1026140926.html

Шарқий Европа қочқинларни қабул қилишга қарши: http://sputniknews.com/agency_news/20151027/1029155135/Eastern-Europe-Bucks-Against-Accepting-Refugees.html

Sputnik.Мнения: НАТО базаларини очиш Европа хавфсизлигига қандай таъсир кўрсатади:http://sputniknews.com/agency_news/20151110/1029851579/europe-nato-presence-poll.html

Террорчилик хавфи Европада қочқинлар инқирозини кучайтириади: http://sputniknews.com/agency_news/20151124/1030607316/europe-refugee-crisis-terrorism-threat.html

Европа ва АҚШ аҳолиси Россиянинг Суриядаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди:http://sputniknews.com/agency_news/20151215/1031760791/us-europe-support-russia-in-syria-poll.html

30