Сурия президенти Башар Асад. Архив сурат

Башар Асад: “Қандай президентлигимни Сурия халқи ҳал қилади. Европаликлар эмас”

179
(Янгиланган 16:00 22.12.2015)
Сурия президенти ўзига ҳукумат тепасида қолишга “рухсат берган” Ғарб вакиллари, дунёдаги аҳвол ҳақида гапирди.

ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Сурия президенти ўзига ҳукумат тепасида қолишга “рухсат берган” Ғарб вакиллари, дунёдаги аҳвол ҳақида гапирди, РИА Новости хабарига кўра.

Башар Асад Ғарб вакиллари томонидан билдирилган таъкидлар, жумладан, АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг “Сурия раҳбари ҳозирча ҳукумат тепасида қолиши мумкин” иборасига ҳазил-мутойиба билан жавоб қайтарди. Сал олдин Ғарб мамлакатлари Асадга Сурия раҳбарлигидан кетиш талабини қўйишган эди. “Жомадонларимни йиғиштириб, кетишга шай бўлиб турганимда, улар қолишимга рухсат беришди. Раҳмат уларга. Мен улардан жуда  миннатдорман”, деди Сурия президенти ҳазил оҳангида Голландиянинг NOS телерадиокомпаниясига берган интервьюси чоғида.

Башар Асад фақатгина Сурия халқи унинг ҳукумат тепасида қолиш-қолмаслигини ҳал қилишга ҳақли эканлигини алоҳида таъкидлади.

"Сурия – суверен давлат. Унинг президенти яхши-ёмонлигини  фақат Сурия халқи ҳал қилади. Европаликлар эмас”, изоҳ берди Асад.

Ва, бордию, Сурия халқи ундан президентлик лавозимидан кетишини талаб қилса, у бу талабни бажаришини айтди.

Яқин Шарқ ва Европада террорчилик балоси кенг тарқалиб бораётгани ҳақида тўхталар экан, Асад бунга Европа бошчилигида террорчиларни қўллаб-қувватлаётган Туркия, Қатар ва Саудия Арабистони айбдорлигини таъкидлади. “Сурияни террор илдиз отган маконга айланиши мана шу давлатларнинг хатоси туфайли рўй берди” деди у. “Европанинг аксарият етакчилари ўз қадр-қимматини нефт ва долларга алиштиришди. Бу жуда ачинарли. Улар бу йўл билан Саудия Арабистонидаги ваҳҳобийлик уюшмалари ўз экстремистик ғояларини Европага олиб киришларига кенг йўл очиб бердилар.

Сурия эмас, Европа террорчилар экспорти билан шуғулланмоқда” қўшимча қилди Асад ва яқинда Парижда уюштирилган портлашлар келиб чиқиши айнан европалик бўлган террорчилар томонидан амалга оширилганини алоҳида таъкидлади.

179