Асирга олинган ИД жангарилари. Архив сурат

Ироқ ҳарбийлари ИД “молия вазири”ни қўлга олганликларини хабар қилмоқда

62
(Янгиланган 18:44 29.12.2015)
Ироқ ҳарбий ахборот бюроси хабарига кўра, ИД “молия вазири” Рамади шаҳрида оддий одамлар орасига яширинмоқчи бўлганда асирга олинган.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ироқ ҳарбийлари Эр-Рамади шаҳрида ИД “молия вазири” бўлган террорчини қўлга олишди, ҳарбий қўмондонлик ахборот бюроси хабарига кўра.

“Эр-Рамади аҳолиси ҳарбийларга ИДнинг “молия вазири” шаҳарда, оддий аҳоли орасида яшириниб юрганини, террорчилар мағлуб бўлганидан кейин қочмоқчи бўлганини хабар беришган. У қамоққа олинди”, — дейилган ҳарбийлар Facebookдаги саҳифасида берган хабарида.    

Душанба куни Ироқ ҳарбийлари Эр-Рамади шаҳрини тўлиқ озод қилинганини хабар берди. Кейинчалик Анбар вилояти губернатори шаҳар 80% га озод қилинганлигини таъкидлади. Шу ўринда АҚШ Давлат котиби Жон Керри ҳам Эр-Рамадининг бир қисми жангарилардан озод қилинмаганини хабар берди.

Ҳозирги кунда ИД дунё тинчилигига хавф солаётган энг ката хавфлардан бири бўлиб қолмоқда. Уч йил мобайнида террорчилар Ироқ ва Сурия ҳудудидан катта майдонларни эгаллаб олишди. Ундан ташқари ИД жангарилари Шимолий Африка да ҳам ўз таъсирини кучайтиришга улгуришди.

© Ruptly .
Наступательная операция иракской армии в Эр-Рамади

 

62