Манба: Эмомали Раҳмонга умрбод Тожикистон президенти бўлиш таклиф қилинди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишТожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон.
Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон республикаси парламенти қуйи палатасининг бир гуруҳ депутатлари мамлакат Конституциясига ўзгартириш киритишни таклиф қилишмоқда. Бу ўзгартиришларга мувофиқ, мамлакатнинг амалдаги президенти Эмомали Раҳмон эгаллаб турган лавозимида умрбод қолиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik, Лидия Исамова. Тожикистон Республикаси парламенти қуйи палатасининг бир гуруҳ депутатлари мамлакат Конституциясига ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқдилар. Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар республиканинг амалдаги президенти Эмомали Раҳмонга давлат раҳбари лавозимида умрбод қолиш ҳуқуқини белгилаб бериши кўзда тутилмоқда, РИА Новости, парламентдаги ишончли вакилдан олинган маълумот асосида.

Ушбу борада агентликка қўшимча маълумотлар тақдим этилгани йўқ.

Ўтган ҳафтада душанба куни бўлиб ўтган парламент қуйи палатаси депутатлари Кенгашида депутатларга Тожикистон конституциясига ўзгартиришлар киритиш лойиҳасини ўрганиб чиқиш таклиф қилинган эди. Депутатлар ўтказиладиган умумхалқ референдуми санасини ҳам белгилашлари лозим эди.

Эслатиб ўтамиз, 1999 йилда киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, мамлакатнинг бир палатали парламенти икки палаталига ўзгартирилган эди. 2003 йилги тузатишлар эса президентлик ваколатини беш йилдан етти йилга узайтирди. Натижада, мамлакатнинг амалдаги президенти Эмомали Раҳмон мамлакат президенти лавозимини 2020 йилга қадар бажариши белгиланди.

Янгиликлар лентаси
0