АҚШ Эрон, Ироқ, Сурияга борганларга мамлакатга визасиз киришни таъқиқлади

Oбуна бўлиш
АҚШ Ички ҳавфсизлик вазирлиги сўнгги беш йил ичида Эрон, Ироқ, Судан ва Сурияда бўлган кишилар учун мамлакатга визасиз кириш дастури энди жорий этилмаслигини эълон қилган эди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik, Григорий Дубовицкий. Ироқ, Эрон, Сурия ва Судан давлатларини зиёрат қилган кишилар учун АҚШга кириш тартиби мураккаблаштирилишига “Ислом давлати” уюшмаси томонидан бўлаётган таҳдидлар сабаб қилиб кўрсатилмоқда, хабар қилади РИА Новости.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Марк Тонер хабар қилди.

АҚШ элчихонаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон фуқаролари учун АҚШ визаси олиш мураккаблаштирилади

“Қора рўйхат”га кирган мамлакатлар орасида нега Афғонистон ва Покистон йўқ, деган саволга Тонер: "Бу қарор “ИД” ва унга алоқадор жангарилар томонидан бўлаётган таҳдидлар билан боғлиқ”, — деб жавоб берди.

Тонер “ИД” террорчилик уюшмасининг йирик тўдалари макони бўлмиш Ливия ва Яман давлатлари ушбу рўйхатга нима сабадан киритилмади, деган саволга ҳам жавоб бера олмади.

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги пайшанба куни беш йил ичида Эрон, Ироқ, Судан ва Сурия давлатларида бўлган кишилар учун мамлакатга визасиз кириш тартиби энди жорий қилинмаслиги ҳақида эълон қилган эди. Иштирокчи-давлатлар фуқаролигидан ташқари, Эрон, Ироқ, Судан ва Сурия фуқаролигига ҳам эга кишилар ҳам бундан буёғига виза олишларига тўғри келиши маълум бўлди.

АҚШ байроғи - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ мамлакатга кириш тартибини мураккаблаштирди

Янги қоидаларда журналистлар, нодавлат ва гуманитар ташкилотлар, “қонуний” тижоратни йўлга қўйган тадбиркорлар учун истисно ҳолатлари кўзда тутилган.

Янги қоидалар Эрон, ҳамда бир қатор жамоат ташкилотлари томонидан танқидга олинди.

 

Янгиликлар лентаси
0