ОАВ: Обама ўз қизининг битирув кечасида кўз ёш қилишга тайёрлигини айтди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишАмерика Қўшма Штатлари президенти Барак Обама.
Америка Қўшма Штатлари президенти Барак Обама. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти мактаб ўқувчиларига шаҳодатномаларни топшириш тадбирида иштирок этмаслиги маълум бўлди. Обама ўз қизининг битирув кечасида нутқ сўзлаётиб, йиғлаб юбориши мумкинлигидан қўрқиб, шундай қарорга келгани таъкидланмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. АҚШ президенти Барак Обама қизи Малиянинг битирув кечаси у учун ҳис-туйғуларга бой воқеа бўлишини, у бу кечада йиғлашга тайёрлигини таъкидлади, деб хабар қилади РИА Новости.

Датройтда ўтган ланч давомида, меҳмонлар билан бўлган суҳбат давомида Обама ўз қизининг битирув кечасида йиғисиз нутқ сўзлай олмаслиги ҳақида таъкидлаган. “Чунки қалбимда ҳис-туйғулар туғён ураётган бўлади”, деб изоҳ берган АҚШ президенти.

АҚШ президенти Барак Обама. - Sputnik Ўзбекистон
The Boston Herald: Обама мўжизалар мамлакатида яшайди

"Битирув кечаси давомида йиғлаб ўтирсам керак”, — деган Обама. 

Шу боис, АҚШ президенти бу йил ўқувчиларга шаҳодатнома топшириши бекор қилинди, деб ёзади нашр.

АҚШ президенти ўтган ҳафта қизи Малия тез орада ота уйини тарк этиши мумкинлиги ҳақида айтиб, бу масала уни жуда қийнаётгани ҳақида жамоатчиликка маълум қилган. “Бу ҳақда ўйлашим билан, кўзим ёшга тўляпти”, — қўшимча қилган у.

Ўн етти яшар Малия Энн Обама Вашингтондаги Sidwell Friends Schoolда таҳсилни якунламоқда. Маълум бўлишича, президентнинг қизи, кузда Америка коллежларининг бирида ўқишни давом эттиради, шу сабабдан у ўз уйини тарк этишига тўғри келади.

 

Янгиликлар лентаси
0