Ўзбекистон аскарлари Элбрусни “забт” этиш бўйча халқаро ҳарбийлар мусобақасида қатнашади

© Sputnik / Владимир Пирогов / Медиабанкка ўтишҚирғизистонда ШҲТ мамлакатлари ўқув машғулотлари
Қирғизистонда ШҲТ мамлакатлари ўқув машғулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда бўлиб ўтадиган ҳарбий ўқув машғулотларда 10 мамлакат ҳарбий жамоалари қатнашади. Гуруҳлар Эльбрус тоғи атрофида 105 км масофани босиб ўтиб, унинг чўққисига - 3,5 км баландликка кўтарилишади.

 

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистон жамоаси янги “Элбрус ҳалқаси” ҳарбий ўйинлар конкурсида қатнашади. Бу ҳақда  Россия ҳарбий қўшинлари жисмоний таёргарлиги бошқармаси раиси Олег Боцман хабар берди.

“Биз “Элбрус ҳалқасига” таклифномаларни МДҲнинг 8 мамлакатига – Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистонга, ҳамда Хитой, Ҳиндистон, Италия ва Сербияга юбордик”, — деди Боцман.

Ҳарбий хизматчилар орасида мусобақа Эльбрус тоғлари яқинида, Кабардино-Балкария ҳудудида, Тоғ-таёргарлик ва  тирик қолиш марказида бўлиб ўтади. 

Конкурс дастури ҳарбий қўшинлар орасида қояга чиқиш, қурол-аслаҳа ва альпинист жиҳозлари билан Эльбрус атрофида беш кунлик марш ва унинг чўққисига чиқиш каби мусобақалардан ташкил топган. 

Танк Т-72 ўқув машғулотлар пайтида - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳарбий куч бўйича Ўрта Осиёда 1 ўринда

Умуман олганда гуруҳлар 105 км масофа босиб ўтиб 3,5 км баландликка кўтарилишади. Мусобақа қатнашчилари 7 довон, 6 музлик, 2 муз тоғлари, 5 тоғ дарёси ва ундан ташқари 12 махсус топшириқни чекланган вақт ичида бажаришади.  

Ушбу танловда ғолиб чиққан энг яхши гуруҳлар 2016 йил июнида белгиланган кейинги мусобақага ўтади.

 

Янгиликлар лентаси
0