ЕИ: Украина яқин 20-25 йил ичида ЕИ ва НАТОга аъзо бўла олмайди

© MPD01605Европа Иттифоқи байроғи
Европа Иттифоқи байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украина яқин ўн йиллар давомида Европа Иттифоқи ёки НАТО аъзоси бўла олмайди, деди Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер Украина учун яқин ўн йиллар давомида ЕИ ва НАТОга кириш имкони бўлмаслигини айтди, РИА Новости Рейтер хабари асосида.

“Украина, яқин 20-25 йиллар давомида ЕИ аъзоси бўла олмаслиги аниқ”, — деди Юнкер чоршанба куни Гаагада. НАТОга кириш истиқболи ҳам худди шундай, деб қўшимча қилди у.

Шу билан бир вақтда, Юнкер, Нидерланд фуқаролари яқин кунлар ичида бўлиб ўтиши режалаштирилган референдумда, Украина ва ЕИ бирлашувини қўллаб овоз беришига умид билдирди.  

2014 йилда Украина ва ЕИ бирлашув шартномаси тузишди. 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб, Европа Иттифоқи ва Украина орасида эркин савдо зонаси ҳақидаги шартнома кучга кирди. Шунга қарамасдан, яқинда ЕИда раислик қилаётган, Нидерланд Бош вазири Марк Рютте, ушбу шартномалар Украинанинг ЕИга киришига пешқадам бўла олмаслигини айтди. 2016 йилнинг 6 апрелида Нидерланда Украинанинг ЕИга қўшилиш ҳақида референдум ўтказиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0