WhatsApp хабарларни тўлиқ шифрлайдиган бўлди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишИнформационные технологии
Информационные технологии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан буён WhatsApp мессенжери орқали юборилган ҳар қандай хабар: матн, овоз, расм, видео ва бошқалар бир абонентдан иккинчи абобнентга етиб келганга қадар тўлиқ шифрланадиган бўлди.

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Мессенжер блогида хабар берилишича, бундан буён WhatsApp орқали тарқатилган барча турдаги хабарлар шифрланадиган бўлди. Бу ҳақда дастур блогида хабар берилган. 

"Cиз юборган хабарни фақат йўлланган кишигина ўқий олади. Ундан бошқа ҳеч ким ўқий олмайди. Кибержиноятчилар, хакерлар, турли мустабид тузумлар ва ҳаттоки биз ҳам", — дейилган компания расмийлари тарқатган хабарда.

Компьютерда ишлаш - Sputnik Ўзбекистон
Давлат хизматчиларига Google, Yahoo ва WhatsApp дастурларидан фойдаланиш таъқиқланади

Хабарда айтилишича, бугунги кунда дунё бўйлаб бир миллиарддан зиёд одам WhatsApp дан фойдаланади. Бундан буён уларнинг ҳаммаси ўз дўстлари ва оила аъзолари билан бемалол ва хавфсиз суҳбатлашиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Россия Давлат Думасига давлат лавозимларида ишлайдиган шахсларга WhatsApp, Google, Yahoo ва яна бир неча дастурлардан фойдаланишни таъқиқлаш ҳақида таклиф киритилган эди. Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Сергей Патрушев айтишига кўра, ушбу дастурлар таркибида чет эл разведка хизматларининг маълумот йиғиш воситалари топилган.

Янгиликлар лентаси
0