Россия президенти Владимир Путин билан Тўғридан-тўғри мулоқот. Архив сурат

“Владимир Путин билан тўғридан-тўғри мулоқот”

468
(Янгиланган 19:58 14.04.2016)
Россия президенти Владимир Путин мамлакат марказий телеканаллари ва радиостанциялар воситасида россияликлар билан ўн тўртинчи бор жонли мулоқот ўтказмоқда. “Владимир Путин билан жонли мулоқот” давомида россияликлар томонидан президентга берилган энг қизиқ саволлар Sputnik-Ўзбекистон материалида.

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин билан “тўғридан-тўғри мулоқот”га бу йил 2,3 миллион мурожаат келиб тушган. Россия президентига берилаётган саволларга жавобларни эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. 

"Айни вақтгача 1,2 миллион телефон қўнғироқлари, 400 минг смс-хабарларни қабул қилдик. Мурожаатлар умумий сони 2,3 миллиондан ортиб кетди", — деб хабар қилди “Путин билан жонли мулоқот” онлайн-кўрсатувининг бошловчиси.

Россиядаги инқироз ҳақида

"Россия иқтисодиёти ҳозир "қора кунлар"ни бошдан кечирмоқда, ҳолат яхшиланмади, лекин яхшиланишига умид бор".
“Пул босиш станогига” қарши эканлигини таъкидлади:
“Пулни босиб чиқариш эмас, балки, иқтисодиёт структурасини ўзгартириш муҳим”.

Путин қандай турдаги дори-дармонлар билан даволанади?

"Мен касалликдан йиқилиб қоладиган ҳолатгача олиб бормасликка ҳаракат қиламан, — деди яримҳазил тариқасида Владимир Путин ва қўшимча қилди: "Спорт билан шуғулланишга, соғлом турмуш тарзини олиб боришга ҳаракат қиламан. Тўғри, шамоллаш ҳам бўлиб туради лекин кўпинча ўз вақтида касалликларга қарши прививка қилдиришга ҳаракат қиламан”, — дея жавоб қилди Путин “жонли мулоқот” давомида.
Қандай турдаги дори-дармонлардан фойдаланасиз, юртимизда чиқарилганми ёки чет элдан келтирилган?”, — деган саволга эса, “Қандай дорини берса, ўшани қабул қиламан. Улар орасида ўзимизда чиқарилганлари ҳам, чет элдан келтирилганлари ҳам бордир, балки”, — дея жавоб қилди Россия президенти.

Иқтисод ҳақида

"Сиз шахсан нимада тежамкорроқ бўла бошладингиз?— Вақтда, — жавоб қилди, Путин. Чунки одам учун вақт — энг қиммат нарса".

Россия ва Туркия муносабатлари ҳақида
"Россия унга қарши қаратилган душманлик ҳаракатларига жавоб қайтаришда давом этади, фақат сапчишларсиз", жавоб қилди Путин.

Эрдўғон ва Порошенко ҳақида
"Агар Эрдўғон ва Порошенко чўкаётган бўлса, қайси бирини биринчи бўлиб қутқарган бўлардингиз?”, деган саволга, Путин: “Одам чўкишни ихтиёр қилган бўлса, уни қутқаришнинг имкони йўқ”, — дея жавоб қайтарди.

Россияликларнинг Мисрга дам олишга бориши ҳақида
Путин: "Россияликлар учун айни вақтда дам олиш учун Мисрга бориш хавфли. Миср ҳукумати билан ҳамкорликда хавфсизликни таъминлаш чораларини топиш керак".

Шахсий ҳаёти ҳақида
Россия президенти Владимир Путин “Жонли мулоқот” давомида шахсий ҳаёти яхшилигини, собиқ рафиқаси Людмила Путина ҳам ҳозирги ҳаётидан мамнунлигини айтди.

Гатчина шаҳрида яшовчи аёл президентдан собиқ рафиқаси Людмила Путина турмушга чиққанлиги ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритишни сўраб, Путин Россия халқига биринчи хонимни қачон таништиришига қизиқди.
"Людмила Александровна билан муносабатларимиз жуда яхши. У шахсий ҳаётидан мамнун, мен ҳам", — жавоб қилди Путин.

"Одамлар Россия Думасига депутатни ёки давлат раҳбарини унинг ишлаши учун сайлашади, уларнинг шахсий ҳаёти бу ерда муҳим эмас", деди Путин ва қачонлардир биринчи хонимни халққа таништириши мумкинлигини инкор этмади.

Эслатиб ўтамиз, "Путин билан тўғридан-тўғри мулоқот"нинг илк соатида Россия президенти 20тага яқин саволга жавоб қайтаришга улгурди.

Россия аҳолиси президентга аҳоли даромади, Россия Ҳарбий Космик Кучлари томонидан олиб борилаётган операциялар, Россия ва Туркия муносабатлари, Мисрга саёҳат, шунингдек, экологияга оид саволлар билан мурожаат этишди.

Энг қизиқ саволлардан бири 12 яшар Варя Кузнецова исмли қизалоқ томонидан берилди. Қизалоқни, мабодо Украина ва Туркия президентлари чўкаётган бўлишса, Россия президенти уларни қутқарган бўлармиди, деган савол қизиқтирган эди. Путин табассум билан жавоб қайтарар экан, Варя исмли қизалоқ уни ноўнғай ҳолатга қўйганини таъкидлади.

Евроосиё иқтисодий иттифоқига ягона валюта киритилиши ҳақида

"Евроосиё иқтисодий иттифоқига ягона валюта киритиш масаласида, Европа Иттифоқи йўл қўйган хатони такрорламаслик керак. Ҳамкор-давлатлар билан бу масалада ўзаро келишув ўта муҳим", — деди Путин.

"Евроосиё иқтисодий иттифоқига ягона валюта киритиладими?", — деган саволга Россия президенти қуйидагича жавоб қайтарди: "ЕОИИга ягона валюта киритилиши — катта масала. Умуман олганда, бунинг иложи бор. Шундай бўлиши мумкин, қачонки иштирокчи-давлатлар иқтисоди даражаси тенглашган тақдирда".

Россия президенти Владимир Путин уч соатдан бери давом этаётган "жонли мулоқот" давомида 56та саволга жавоб берди.

"Путин билан тўғридан-тўғри мулоқот"нинг иккинчи соатини Россиянинг биринчи хоними ҳақидаги савол очиб берган эди. Россияликлар Владимир Путинга, шунингдек, "Панама ҳужжатлари", кутилаётган сайловлар, санкцияларга доир муносабат, "Минск келишуви", АҚШдаги сайловлар ва бошқа мавзуларда ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

Россия учун ким ёмон: Клинтонми ёки Трамп?

Россия учун ким ёмонроқ, Клинтонми ёки Трамп, деган саволга Россия президенти: ёмон эмас, яхшироқларни излаш керак, дея жавоб берди.

Шунингдек, Владимир Путин, АҚШ куч ва буюклик амбицияларидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилмаслиги кераклиги, аксинча, ўз ҳамкорларини, шу жумладан, Россияни ҳам ҳурмат қилиши кераклигини таъкидлади.

Россия раҳбарига тўғридан-тўғри мурожаат қилмоқчи бўлган фуқаролардан бўлаётган телефон қўнғироқлари сони 3 миллиондан ортиб кетди.

"Россия Ҳаво Космик Кучлари яна қайси душманлар бўйлаб зарба беради?”, деб савол берди Никита исмли болакай. "Биз энг аввало, йўлсизлик тартибсизлик бўйича зарба беришимиз керак", — ҳазил жавоб қайтарди Путин.

Владимир Путин билан "Тўғридан-тўғри мулоқот" Ўзбекистон вақти билан 17:49да якунланди. Россия президенти 3 соату 40 дақиқа давомида халқ билан жонли мулоқотда бўлди ва 80тага яқин саволларга жавоб берди.

Россия президентига жами 2,5 миллион (яъни, ҳар бир дақиқада 2,5 мингтадан) савол келиб тушди.

468