Порошенко: душман Украинани тиз чўктира олмади

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишУкраина президенти Пётр Порошенко
Украина президенти Пётр Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украина президенти Петр Порошенко Донбассда жанглар бошланганидан буён қанча ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақида гапирди.

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Донбассда 2 йилдан буён давом этаётган ҳарбий можаро оқибатида Украина 2,5 мингдан зиёд аскаридан маҳрум бўлди, дея баёнот қилган Украина президенти Пётр Порошенко чоршанба куни Украина мустақиллиги куни ўтказилган парадда чиқиши вақтида.

"Донбассдаги қонли можаролар давом этаётганига икки йилдан ошди. Ортга қараб, ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, душманимиз ўзининг бирорта ҳам стратегик мақсадига эриша олмади, у Украинани тиз чўктиролмади. Бизнинг 2504 нафар ҳарбийларимиз ватан ҳимояси учун ҳалок бўлдилар", — деди Порошенко.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил феврал ойида Украинада амалга оширилган давлат тўнтаришидан сўнг Донецк ва Луганск вилоятлари Украина таркибидан чиқишларини эълон қилишган эди. Шундан сўнг, аниқроғи апрел ойидан бошлаб Украина ҳукумати "айирмачи" вилоятларга қарши ҳарбий операцияни бошлади. БМТнинг сўнгги маълумотларига кўра, 9,5 минг киши ушбу ҳарбий можаро қурбонига айланган.

© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишОБСЕнинг махсус вакили Украина куч ходимлари томонидан портлатилган шаҳар биноларини кўздан кечирмоқда
ОБСЕнинг махсус вакили Украина куч ходимлари томонидан портлатилган шаҳар биноларини кўздан кечирмоқда - Sputnik Ўзбекистон
ОБСЕнинг махсус вакили Украина куч ходимлари томонидан портлатилган шаҳар биноларини кўздан кечирмоқда
Янгиликлар лентаси
0