Атамбаев: собиқ президентлар қирғизларга тегишли ерларни қўшни давлатларга тарқатиб чиққан

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишҚирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистоннинг собиқ президентлари халқимиз ҳар доим ўзиники деб ҳисоблаб келган ерларни қўшни мамлакатлар эгалик қилишларига йўл қўйишган, дея баёнот қилди Атамбаев.

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев мамлакат Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдуллаев ҳамда президент девони ташқи сиёсий бўлими раҳбари Сапар Исаковни ўз ҳузурига чорлаб, улар билан давлат чегараси бўйича шартномалар масаласини муҳокама қилди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон президенти матбуот-хизмати.

Қирғизистондаги Кербен 24-радиорелей тизими - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон 7 ўзбек милиционери вертолётда Унқур тоққа қўнгани ҳақида бонг урмоқда
"Учрашув давомида Атамбаевга мамлакат ташқи сиёсий фаолияти ҳақида тўлиқ ахборот берилди. Бундан ташқари ташқи сиёсатнинг асосий йўналишларини ривожлантириш бўйича режалар тақдим этилди. Шунингдек, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, шу жумладан, чегара хавфсизлигини таъминлаш бўйича Қирғизистон ташаббуслари тарғиботи хусусида маълумотлар тақдим этилди", — дейилади хабарда.

"Собиқ президентлар ва юқори лавозимларни эгаллаган мансабдор шахслар азал-азалдан қирзиз халқи ўзиники деб билган ерларга қўшни давлатлар эгалик қилиш ҳуқуқини тан олиб келишгани тўғрисидаги фактлар вақти-вақти билан юзага қалқиб чиқмоқда. Бундай "ён бериш"лар ҳақидаги маълумотларни корчалонлар яхшилаб яшириб келганлар, шу боис бу сингари маълумотлардан нафақат халқ, балки мамлакатнинг амалдаги раҳбарияти, шу жумладан президент ҳам хабардор бўлмаган", — деб айтган Атамбаев.

"Халқ Қирғизистоннинг қонуний вакиллари ҳисобланган шахслар томонидан имзоланган барча "келишув"лардан воқиф бўлмоғи шарт", — дея қўшимча қилган Атамбаев.

Қирғизистон президенти, шунингдек, "гарчи бу ҳужжатлар ратификация қилинмаган ва қонуний кучга кирмаган бўлса-да, халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ улар келажакдаги барча келишувлар учун асос бўлиб хизмат қилиши ва миллий манфаатларга эришишда катта тўсиқ бўлиши"ни айтган.

Музокара якунида Атамбаев ҳукуматга ва бевосита ТИВ раҳбарига халқаро шартномалар ва битимлар, шунингдек, қирғизистонлик мансабдор шахслар томонидан айниқса, чегара масалалари бўйича имзоланган протоколлар ва меморандумларни чуқур тафтиш қилишга топшириқ берган.

Янгиликлар лентаси
0